Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2301/7868 Дата решения 04.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нуриддинхонов Хасанхон Баходирхон ўғли Ответчик / Подсудимый Маматқосимова Шохсанам Файзулло қизи
Source ID 669790820f5d3825e2d8746c Claim ID 4891745 PDF Hash 5903082d7b1a4019... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 523 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 04 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХХХХХХХХХ Хасанхон Баходирхон ўғлининг жавобгар ЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮ Шохсанам Файзулло қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2301/7868-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Х.ХХХХХХХХХХХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ш.ЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮ билан ўрталарида Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 13 апрелдаги 2-1407-2100325-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Х.ХХХХХХХХХХХХХ даъво талабини қувватлаб, 2021 йил 13 апрелда жавобгар Ш.ЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮга қонуний никоҳдан ўтиб уйланганлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушини бошларида бироз вақт яхши яшамаганлигини, кейинчалик ўрталарида щзаро келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, жавобгар билан бир бирларига характерлари умуман тўғри келмаслигини, жавобгар сабабсиз жанжал қилиб, ота-онасини уйига кетадиган одат чиқарганлигини, бир неча мароатба олиб келиш учун борганлигини, лекин жавобгар билан бирга яшашни хоҳламаганлигини, жавобгар бир нафар фарзандини ота уйида дунёга келтирганлигини, жавобгар билан 2022 йил август ойидан буён бирга яшамаслигини, оиласига аёл киши керак бўлганлиги сабабли фуқаро Абдувохидова Нодира билан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётганлигини, ҳозирда турмуш ўртоғи ҳомиладор эканлигини, жавобгар билан бундан кейин оиласини сақлаб қолишни хоҳламаслигини, оиласи тамомила барбод бўлганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, оиласини тиклашнинг имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Судга жавобгар Ш.ЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮ ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг даъво талабини тан олишлигини, даъвогар билан бирга яшай олмаслигини, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, қарамоғида ёш фарзанди борлигини сабабли фуқаролик ишини унинг иштироксиз кўришни сўраган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Х.ХХХХХХХХХХХХХ ва жавобгар Ш.ЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮлар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 13 апрелдаги 2-1407-21-00325-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2022 йил 14 октябрда туғилган Баходирхонов Азизхон Хасанхон ўғли исмли фарзанди бор. Оқдарё туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 31 майдаги хулосасида, тарафлар 2021 йил 13 апрелда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, тарафлар ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар оқибатида 2022 йил август ойидан буён бирга яшамаётганлигини, маҳалла фаолллари иштирокида тарафларнинг яраштириш чоралари кўрилган бўлишга қарамасдан оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Х.ХХХХХХХХХХХХХ билан жавобгар Ш.ЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2022 йил август ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлигини, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2022 йил август ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлигини, келгусида даъвогар Х.ХХХХХХХХХХХХХ билан жавобгар Ш.ЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги фарзандининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар Х.ХХХХХХХХХХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар ХХХХХХХХХХХХХ Хасанхон Баходирхон ўғлининг жавобгар ЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮ Шохсанам Файзулло қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХХХХХХХХХХ Хасанхон Баходирхон ўғли ва жавобгар ЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮЮ Шохсанам Файзулло қизлари ўртасидаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 13 апрелдаги 21407-21-00325-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Даъвогар ХХХХХХХХХХХХХ Хасанхон Баходирхон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов