Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2301/12198 Дата решения 04.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АМИНОВА ФЕРУЗА АТАЖАНОВНА Ответчик / Подсудимый Мамбетов Сотимбой Джуманович
Source ID 6685a2c8b6bf6f28996e5fbc Claim ID 4901092 PDF Hash 90180d86bcae64e6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 904 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 4 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев, судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12198-сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризани тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан 2004 йил октябрь ойида турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида икки нафар фарзанди борлигини, фарзандлари ўзининг тарбиясида эканлигини, никоҳи даврида жавобгар билан келишиб яшай олмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2009 йил июнь ойидан буён алоҳида яшаётганлигини, шу вақтдан эр-хотинлик муносабатлар тугаганлигини, 2022 йил июнь ойида ХХХ билан турмуш қуриб, ҳозирда бир оила бўлиб яшаётганлигини, жавобгар билан оиласи барбод бўлганлигини маълум қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар ХХХ бир неча маротаба хабардор қилинганлигига қарамасдан келмади. Бундай ҳолатда суд мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз мавжуд иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2004 йил октябрь ойида турмуш қуриб, 2006 йил 5 январда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Тўрткўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 25-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан 24.10.2005 йили туғилган Жуманова Сабира Сатимбай қизи ва 11.08.2008 йили туғилган Жуманов Данил Сатимбай ўғли исмли фарзандлари бор. Кичик фарзанди даъвогарнинг тарбиясида. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2009 йил июнь буён бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. 2022 йил июнь ойида даъвогар ХХХ фуқаро ХХХ билан турмуш қуриб, бирга яшаётган кўринади. Тўрткўл тумани “ХХХ ” ОФЙ Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг 2024 йил 26 майдаги хулосасига кўра бу оилани яраштириш чоралари кўрилганлигига қарамасдан яраштириш имконияти бўлмаганлиги сабаби даъвогар ХХХ Бухоро вилоятига турмушга чиққанлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болаларнинг борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан тарафларга ярашишлари учун олти ойлик муҳлат тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чорасини кўрмаган. Фуқаролик ишида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлиги ҳақида туман овул фуқаролар йиғини хулосаси мавжуд. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларнинг имкони қолмаган, деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари 2009 йил июнь ойида тугаганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, бирга яшашга қарши эканлигини, оилавий муносабатлар барбод бўлганлигини, даъвогар бошқа одам билан турмуш қуриб кетганлигини, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш учун имконият йўқ деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонун иловасига асосланиб, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. ХХХ ва ХХХ ўрталаридаги 2006 йил 5 январда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ФҲДЁ бўлимида тузилган 25-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафлардан ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев