← Назад
Решение #1277769 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 647 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 4 куни Қорақалпоғистон Республикаси
фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси
ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев,
судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, тарафлар ва адвокат
З.Рабатованинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12196-сонли фуқаролик ишини
кўриб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, қонуний никоҳдан ажратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
билан 2019 йил августда турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги,
ўртасида бир нафар фарзанди борлиги, фарзанди жавобгарнинг тарбиясида
эканлиги, никоҳи даврида жавобгар хизмат қилмаганлигини, айтганларига
тингаламаганлигини, шу каби келишмовчиликлар сабабли 2021 йил октябрь
ойидан алоҳида яшаётганлигини, орадан кўп вақт ўтиб кетганлигини, бундан
буён бирга яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан жавобгар билан
никоҳдан ажратишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво аризани тан олмасдан, никоҳи
даврида эри билан урушиб ҳам кўрмаганлигини, аммо турмуш ўртоғининг
оиласидагилар билан келишмаганлигини, ўртасида бир нафар фарзанди
борлигини, фарзанди отасиз тарбияланишини хоҳламаслигини, оиласини
сақлаб қолмоқчилигини, шу сабабли никоҳдан ажрашишга қарши
эканлигини, келажакда эри билан бир оила бўлиб яшаш нияти борлигини
билдириб, суддан даъво аризани рад этишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, даъво талабини иш
материаллари ва судда аниқланган ҳолатлар билан солиштириб ва баҳо
бериб, қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, тарафлар 2019 йил 9 августда Беруний тумани ФҲДЁ
бўлимида 908-сонли далолатнома ёзуви билан қонуний никоҳдан ўтиб, оила
қурган. Ўртасида 09.07.2022 йилда туғилган Батиров Муҳаммадали
Исломбек ўғли исмли фарзанди бор. Фарзанд жавобгарнинг тарбиясида.
Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2021 йил октябрь ойидан
алоҳида яшаб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ
оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий
қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг
ҳуқуқлилигига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
«Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра,
турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда,
суд даъвони рад этади.
Суд иш ҳолатини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида вужудга келган
келишмовчиликлар вақтинчалик бўлиб, уларни никоҳдан ажратиш учун асос
бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Бундай холатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда
юқоридаги қонун нормасига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар
туфайли келиша олмаётганликлари, бу эса ўткинчи ҳолат эканлиги, уларнинг
ажрашишлари учун жиддий сабаблар йўқлиги, даъвогарнинг никоҳдан
ажратиш учун келтирган асослари никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла
олмаслиги, оила бутунлай барбод бўлмаганлиги, бундан буён тарафларни
бирга яшашларига тўсқинлик қилувчи холатлар йўқлиги, тарафлар
ўртасидаги келишмовчиликларнинг асосий сабаби рўзғордаги майда-чуйда
гаплар ва холатлар эканлиги, тарафлар ўртасида фарзанди борлигини,
жавобгар оилани тиклаш истаги борлигини билдирганлигини инобатга олиб,
оилани сақлаб қолиш имконияти бор, деган хулосага келади даъво аризани
рад этишни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249 - 253 моддаларини қуллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ж.А.Кеунимжаев