← Назад
Решение #1277771 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ишончнома; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 127 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил июнь ойининг 04 куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси суд биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья А.Р.Акрамов,
Судья ѐрдамчиси Д.Аликуловнинг котиблигида, томонлардан даъвогар
Усманов Жасурбек Баходировичнинг ишончли вакили Очилова Махмуда
Қўчқаровнанинг
қатнашувида,
даъвогар
Усманов
Жасурбек
Баходировичнинг жавобгар Фозилова Наргиза Эргаш қизига нисбатан
“Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган №2-16022304/15811-сонли фуқаролик иши қўрилиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Н Д И:
Даъвогар Усманов Жасурбек Баходировичнинг жавобгар Фозилова
Наргиза Эргаш қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси
билан судга мурожаат қилиб, 12.08.2014 йилда никоҳлари қонуний
расмийлаштирилганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар
фарзандли бўлганликларини, жавобгар билан 2020 йилдан бери ўзаро
ажрашиб кетганликларини, шундан буѐн бирга яшамасликларини кўрсатиб,
жавобгар билан ўрталарида тузилган никоҳдан ажратишликни сўраган.
Даъвогар Усманов Жасурбек Баходировични ишончли вакили Очилова
Махмуда Қўчқаровна ўзининг суд мажлисидаги тушунтиришида, суд
томонидан берилган муддат ичида ҳам оила тикланмаганлигини маълум
қилиб, даъво аризани қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори
чиқаришликни сўради.
Жавобгар Фозилова Наргиза Эргаш қизи ўзини суд мажлисидаги
тушунтиришида, ҳақиқатдан даъвогар билан 12.08.2014 йилда қонуний никоҳ
асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар
фарзандли бўлганликларини, даъвогар билан 2020 йилда ўзаро ажрашиб
кетганликларини, шундан буѐн бирга яшамасликларини, суд томонидан
берилган муддат ичида оила тикланмаганлигини, даъвогар билан ажрашишга
қарши эмаслигини маълум қилиб, даъвогар билан ўрталарида тузилган
никоҳдан ажратишликни сўраган.
Мазкур фуқаролик иши 31.10.2023 йилда қўзғатилган.
Аниқланишича, тарафлар Норин туман ФХДЁ бўлимида қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар, бу ҳақда никоҳ тузиш далолатномасини
қайд қилиш дафтарига №603-сонли ѐзув киритилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан фарзанди бор. Оилавий
келишмовчиликлар натижасида тарафлар 2020 йилдан буѐн бирга
яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар. Шундан сўнг тарафлар оиласи
тикланмаган.
Шунингдек, Андижон вилояти, Избоскан тумани Тошлоқ МФЙ
томонидан судга 02.06.2024 йилда берилган далолатномага кўра, м.ф.й
яраштириш комиссияси томонидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида
тарафларни оиласини тиклашнинг имкони бўлмагани кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар,
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва
қонунларга мувофиқ иш юритадилар.
Суд тарафларни суд мажлисидаги тушунтиришини, даъвогар ва
жавобгар оилани тиклаш имкони қолмаганлигини эътиборга олиб, ушбу
оилани келгусида сақлаб қолишни имкони қолмаган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида “Агар суд
эр хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашга ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган
Шунингдек, суд амалдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги
Қарорини 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга хаѐт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим”-деб кўрсатилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида оилани сақлаб қолиш имкони қолмаган
деб ҳисоблаб, даъвогар Усманов Жасурбек Баходирович жавобгар Фозилова
Наргиза Эргаш қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
аризасини қаноатлантириб, даъвогар ва жавобгарни ўрталаридаги никоҳдан
ажратишликни, белгиланган миқдордаги давлат божини даъвогардан
ундиришликни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал
Кодексининг 249, 253-моддаларига қўлланиб
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар Усманов Жасурбек Баходирович нинг жавобгар Фозилова
Наргиза Эргаш қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Усманов Жасурбек Баходирович жавобгар Фозилова Наргиза
Эргаш қизи ўрталаридаги Норин туман ФХДЁ бўлимида томонидан
расмийлаштирилган 12.08.2014 йилдаги №603-сонли далолатнома ѐзуви
билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Даъвогар Усманов Жасурбек Баходировичдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар Фозилова Наргиза Эргаш қизи давлат божи тўлашдан озод
этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддатда апелляция
тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят ва прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
А.Р.Акрамов