← Назад
Решение #1277772 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article |
Текст решения
6 296 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июн ойининг 04 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Учтепа туманлараро судининг биносида очиқ суд мажлисида
судья Б.Гадоевнинг раислигида,
судья ѐрдамчиси Н.Қўчкаровнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXнинг
жавобгар XXXXXXга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган 2-1004-2303/19735-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар XXXXXX жавобгар XXXXXXга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар XXXXXX тушунтириш бериб, жавобгар билан
2019 йил 09 феврал куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини,
биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, фарзанди
жавобгарнинг қарамоғида эканлигини, турмушлари бошида яхши
яшаганликларини, кейинчалик ўрталарида доимий келишмовчиликлар пайдо
бўлганлигини, характерлари ва дунѐқарашлари тўғри келмаганлигини,
натижада ажрашиб кетишганлигини, 2022 йил 02 июл кунидан буѐн бирга
яшамаѐтганлигини, айни вақтдан эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини,
олдин ўзи никоҳдан ажратиш масаласида судга ариза билан мурожаат
қилганлигини, суднинг қарори билан ўзининг аризаси рад этилганлигини,
берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, ярашиш чоралари ҳам
кўрилмаганлигини, оиласи барбод бўлганлигини, келгусида оиласини
тиклашнинг имкони мавжуд эмаслигини, ўрталарида мулкий низолари
йўқлигини билдириб, суддан даьво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар XXXXXX тушунтириш бериб, даъвогарни
даъво талабини тан олиб, даъвогар билан 2019 йил 09 февралда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришганликларини, биргаликдаги турмушларидан
бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, фарзанди ўзининг қарамоғида
эканлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йил июл ойида ажрашиб
кетганлигини,
ўша
вақтдан
ўртада
эр-хотинлик
муносабатлари
тугаганлигини, даъвогар билан ажрашишга қарор қилганлигини, келгусида
даъвогар билан ҳаѐтини давом эттиришни хоҳламаслигини, жавобгар билан
ажрашишга рози эканлигини, мулкий низо бўйича судга алоҳида мурожаат
қилишлигини, суд томонидан берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини,
қизлик фамилиясига қайтишлигини билдириб, никоҳдан ажратишликни
сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд
далилларни текшириб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага
келди.
Аниқланишича ва иш материалларида мавжуд бўлган ҳужжатларга
қараганда, даъвогар XXXXXX ва жавобгар XXXXXX 2019 йил 09 феврал
куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг биргаликдаги
турмушларидан бир нафар 20.01.2020 йилда туғилган XXXXXX исмли вояга
етмаган фарзанди бор.
Тарафларнинг кўрсатмаларидан кўринишича, турмушлари бошидан
яхши
яшаганлар,
кейинчалик
ўрталарида
доимий
равишда
келишмовчиликлар пайдо бўлган, ўзаро хурмат йўқолган, шу сабабли ва
оилавий муносабатлар оқибатида тарафлар 2022 йил июл ойидан бирга
яшамайди.
Муқаддам суднинг 2023 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогар XXXXXXнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад
қилинган.
Суднинг 2023 йил 21 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган, лекин ушбу давр мобайнида
тарафлар ярашмаган ва уларнинг оиласи тикланмаган.
Ушбу ҳолатлар тарафлар оиласини батамом барбод бўлганлигидан ва
уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра агар
суд эр ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Суд тарафлар 2022 йил июл ойидан буѐн биргаликда эр-хотин бўлиб
яшамаѐтганлигини, бир оила бўлиб рўзғор юритмаѐтганлигини инобатга
олиб, келгусида оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги
ҳақидаги хулосага келиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб,
тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди жавобгарнинг
қарамоғида эканлигини қайд этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига мувофиқ
никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан
ажратилганидан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ѐхуд унинг
хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор
чиқарилаѐтганди унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
Жавобгар никоҳдан ажратишда никоҳгача бўлган фамилиясини
қайтарилишини сўради.
Суд юқорида қайд этилган қонун талабига асосан жавобгарга никоҳгача
бўлган фамилиясини қайтаришни лозим топади.
Суд никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогар XXXXXXдан базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божини давлат
фойдасига ундиришликни, жавобгар XXXXXXнинг қарамоғида вояга
етмаган фарзанди борлиги учун ундан давлат божи ундирмасликни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
40-41, 46-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар XXXXXXнинг жавобгар XXXXXXга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
XXXXXX
билан
XXXXXX
2019
йил
09 феврал куни Тошкент шаҳар Сергели туман ФҲДЁ бўлимида далолатнома
ѐзувига 89-сон билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди жавобгар
XXXXXXнинг қарамоғида эканлиги қайд этилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этишда жавобгар XXXXXXга никоҳгача
бўлган “XXXXXX” фамилияси қайтарилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогар XXXXXXдан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи давлат
фойдасига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ѐки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ѐхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Б.Гадоев