← Назад
Решение #1277773 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Текст решения
1 979 символов
АЖРИМ
(Иш юритишни тугатиш ҳақида)
2024 йил июнь ойининг 4 кунида фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
суд таркиби
Раислик этувчи, суд раиси: З.У.Равшанов
Судья ёрдамчиси Г.Базарованинг котибалигида, даъвогар ХХХнинг
жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан юритилган 2-1402-2303/12306-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар М.Носирова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, у
жавобгар С.Худояров билан 2017 йил 19 май куни Нарпай туман ФҲДЁ
бўлимида қонуний никоҳ асосида оила қурганлигини, жавобгар билан
биргаликдаги турмушларидан ўрталарида икки нафар фарзандлари
борлигини, шу юқорида баён этилганларга асосланиб жавобгар С.Худояров
билан ўрталаридаги Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2017 йил 19 май
куни 486-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ярашиш
ажратишни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини атрофли равишда ўрганиб чиқиб, қуйидаги
тўхтамга келди.
Каттақўрғон туман ФҲДЁ бўлимининг 2024 йил 28 май кунидаги ўлим
ҳақидаги гувоҳномасида ХХХ 2024 йил 17 майда 27 ёшда вафот этганлиги
қайд қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 124моддаси 6-банди талабларига кўра, иш бўйича тарафлардан бири бўлган
фуқаронинг вафотидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка
йўл қўймаса иш юритиш тугатилиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъвогар М.Носирова вафот этганлигини инобатга
олиб, даъвогар М.Носированинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 271-272-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси иш юритишдан тугатилсин.
Ажримдан норози томонлар 20 кунлик муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судига хусусий тартибда апелляция шикоят ва прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
З.У.Равшанов