Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2302/5973 Дата решения 04.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди Судья Абдурахманов Ўткирбек Абдухалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Худжабеков Зафар Комилович Ответчик / Подсудимый Худжабекова Дилдора Рискибаевна
Source ID 66913a45b6bf6f28996e6091 Claim ID 4816878 PDF Hash b67fbb59ed8b4443... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 432 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 04 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди, ўз биносида, очиқ очиқ суд мажлисида, судья Ў.Абдурахмановнинг раислигида, судья ёрдамчиси З.Атабаеванинг котиблигида, даъвогар Худжабеков Зафар Комиловичнинг жавобгар Худжабекова Дилдора Рискибаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1108-2302/5973-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Худжабеков Зафар Комилович судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, жавобгар Худжабекова Дилдора Рискибаевна билан қонуний никоҳи 28.04.2018 йилда қайд қилинганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан 2022 йил июнь ойидан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан дунё қарашлари бир-бирига қарама-қаршилигини, жавобгар билан бир оила бўлиб яшаб кетишни имкони бўлмаганидан сўнг судга ариза берганлигини, бироқ суднинг қарори билан аризаси рад қилинганлигини, мулкий низо йўқлигини баён қилиб, жавобгар Худжабекова Дилдора Рискибаевна билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Худжабекова Дилдора Рискибаевна даъвони тан олиб, жавобгар билан 28.04.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлигини, ўзаро келишмовчиликлар натижасида 2022 йил июнь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, даъвогар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни, никоҳдан ажратишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. 2 Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар 28.04.2018 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган ва улар ўртасидаги қонуний никоҳ Чиноз туман ФҲДЁ бўлими томонидан 280-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар вояга етмаган фарзанди бор. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар 2022 йил июнь ойидан буён бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги оилавий муносабатлари тугатилган. Суднинг 16.11.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган олти ой муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар ҳамда тарафлар ўзаро муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгаришга эришилмаган. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Чиноз туман Наврўз МФЙнинг 03.06.2024 йилдаги далолатномасига асосан тарафлар бирга яшамаслиги, уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ва даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар Худжабеков Зафар Комиловичнинг жавобгар Худжабекова Дилдора Рискибаевна ўртасида Чиноз туман ФҲДЁ бўлими 3 томонидан 280-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни ҳамда бир нафар вояга етмаган фарзандларини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади. Суд, ФПКнинг 141-моддаларига мувофиқ давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, тарафларнинг ҳар биридан тенг миқдорда, яъни баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробари миқдоридан давлат фойдасига давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-251моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Худжабеков Зафар Комиловичнинг жавобгар Худжабекова Дилдора Рискибаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Даъвогар Худжабеков Зафар Комиловичнинг жавобгар Худжабекова Дилдора Рискибаевна ўртасида 28.04.2018 йилда Чиноз туман ФҲДЁ бўлими томонидан 280-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг бир нафар яъни, 11.02.2019 йилда туғилган Комилов Зўрмуҳаммад Зафар ўғли исмли фарзанди онаси Худжабекова Дилдора Рискибаевнанинг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги гувохномани олишда Худжабеков Зафар Комиловичдан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида, худди шундай, жавобгар Худжабекова Дилдора Рискибаевнадан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ў.Абдурахманов