Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2303/7186 Дата решения 04.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Азизов Иқболжон Гулямович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ирисқулова Гулнорахон Искандар қизи Ответчик / Подсудимый Ирисқулов Аббосбек Алимардон ўғли
Source ID 669668e40f5d3825e2d87420 Claim ID 4795159 PDF Hash f7e1cd4f6504c3bf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 528 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 4 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар Ирисқулова Гулнорахон Искандар қизини жавобгар Исрисқулов Аббосбек Алимардон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17032403/7186-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, Даъвогар Ирисқулова Гулнорахон Искандар қизи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Исрисқулов Аббосбек Алимардон ўғли билан никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар Ирисқулова Гулнорахон Искандар қизи даъвони қувватлаб, 28.08.2021 йилда жавобгар Исрисқулов Аббосбек Алимардон ўғли билан қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан 09.11.2022 йилда туғилган Алимардонова Райёна Аббосбек қизи исмли фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини, бошқа турмуш қурганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Исрисқулов Аббосбек Алимардон ўғли дастлабки суд мажлисида даъвони тан олиб, даъвогар билан 2022 йил май ойидан буён даъвогар билан бирга яшамаслигини, бунга ўзаро келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини, даъвогар билан ярашиб бир оила бўлиб яшашни имконияти йўқлигини, чунки тарафлар бошқа шахс билан бошқа оила қурганлигини, шу сабабли даъвони қаноатлантириб, никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд тарафларни тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 28.08.2021 йилда қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган. Турмушидан 09.11.2022 йилда туғилган Алимардонова Райёна Аббосбек қизи исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2022 йил май ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Бироқ, Улуғнор туман Авулмат МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2022 йил май ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Ирисқулова Гулнорахон Искандар қизини жавобгар Исрисқулов Аббосбек Алимардон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Ирисқулова Гулнорахон Искандар қизини жавобгар Исрисқулов Аббосбек Алимардон ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ирисқулова Гулнорахон Искандар қизи ва жавобгар Исрисқулов Аббосбек Алимардон ўғли Улуғнор туман ФҲДЁ бўлимида 28.08.2021 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Жавобгар Исрисқулов Аббосбек Алимардон ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Ирисқулова Гулнорахон Искандар қизидан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ирисқулова Гулнорахон Искандар қизига никоҳгача фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят 3 судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. И.Г.Азизов ҳайъатига