← Назад
Решение #1277777 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article | |
| амда Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 188 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 3 кунида фуқаролик ишлари бўйича
Бўстон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз идора биносида
бўлиб, суд раиси Х.Қ.Исомиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси
Р.Ғофурованинг котиблигида, тарафлардан жавобгар А.Хайдаровнинг
вакили М.Ўлмасовни иштирокида, даъвогар Хайдарова (Умарова)
Улфатой Шохобидин қизининг жавобгар Хайдаров Акмалжон
Ғуломжоновичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси
бўйича юритилган 2-1703-2301/9071-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб қуйидагиларни суд,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Хайдарова (Умарова) Улфатой Шохобидин қизи судга
жавобгар Хайдаров Акмалжон Ғуломжоновичга нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида сўралган жавобгар А.Хайдаровнинг вакили
М.Ўлмасов даъвони тан олиб берган тушунтиришида, тарафлар
22.10.2007 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганини, улар
турмуши давомида 2008 йилда туғилган Абдурахмонжон ва 2012 йилда
туғилган
Абдулбоқийраззоқ
исмли
икки
нафар
фарзандли
бўлишганини, тарафларнинг турмуши бошида яхши кечганлигини,
кейинчалик улар ўртасида юзага келган оилавий низолар сабабли эрхотин 2012 йил март ойидан буён бирга яшамаётганлигини, келгусида
уларни оиласини тиклашни имкони қолмаганлиги сабабли судга
даъвогар У.Хайдарова томонидан никоҳдан ажратиш ҳақида ушбу даъво
аризани киритганлигини, суд томонидан берилган мухлат давомида ҳам
тарафларни оиласи тикланмаганлигини, уларнинг ўртасида мулкий,
болалар тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ низолар мавжуд
эмаслигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар У.Хайдарованинг
вакили А.Одилов даъвони қувватлаб берган тушунтиришида, даъвогар
У.Хайдарова жавобгар А.Хайдаров билан 22.10.2007 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, улар турмушлари давомида 2008
йилда туғилган Абдурахмонжон ва 2012 йилда туғилган
Абдулбоқийраззоқ исмли икки нафар фарзандли бўлганини,
тарафларнинг турмуши бошида яхши кечганлигини, кейинчалик улар
ўртасида юзага келган оилавий низолар сабабли эр-хотин 2012 йил март
ойидан буён бирга яшамаётганлигини, келгусида тарафларни оиласини
тиклашни имкони қолмаганлиги сабабли судга даъвогар У.Хайдарова
томонидан никоҳдан ажратиш ҳақида ушбу даъво аризани
киритганлигини, эр-хотин ўртасида мулкий, болалар тарбияси ва
таъминоти билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини баён қилиб,
даъвони қаноатлантириб беришни сўраган.
Суд, суд мажлисида иштирок этган жавобгар А.Хайдаровнинг
вакили М.Ўлмасовни тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга
келди.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Хайдарова
(Умарова) Улфатой Шохобидин қизи жавобгар Хайдаров Акмалжон
Ғуломжонович билан 22.10.2007 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурган.
Бу ҳақида 22.10.2007 йилда Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 1407сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ
тузилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган.
Улар турмушлари давомида 2008 йилда туғилган Абдурахмонжон
ва 2012 йилда туғилган Абдулбоқийраззоқ исмли икки нафар
фарзандли бўлишган.
Тарафлар 2012 йил март ойидан буён бирга яшамайдилар.
Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб
чиққан оилавий низолар сабаб бўлган.
Даъвогарнинг мазкур даъво аризаси бўйича суднинг ажрими
билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўришлари учун олти ой
мухлат берилган.
Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари
тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғинлари
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан кўрилган,
бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини
сақлаб қолишни имкони бўлмаган.
Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолар,
шунингдек кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг
оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган.
Ушбу холат Шаҳрихон тумани “Вахим” махалла фуқаролар йиғини
ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси
томонидан тузилган хулоса билан ўз тасдиғини топган.
Суд, тарафларга берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклашни
имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий, болалар
тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини,
уларни узоқ муддатдан буён никоҳ муносабатларини давом
эттиришмаётганлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб
ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар
томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли
қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён
бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида
“Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин)
никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд
унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши
мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, даъвогарга ўзининг никоҳгача
бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни
лозим топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Оила
Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси
берилаётганда жавобгар А.Хайдаровдан базавий хисоблаш миқдорининг
3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб
хисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб
суд,
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Даъвогар Хайдарова (Умарова) Улфатой Шохобидин қизининг
жавобгар Хайдаров Акмалжон Ғуломжоновичга нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Хайдарова (Умарова) Улфатой Шохобидин қизи ва
жавобгар Хайдаров Акмалжон Ғуломжонович Шаҳрихон туман ФҲДЁ
бўлимида 22.10.2007 йилда 1407-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда
жавобгар Хайдаров Акмалжон Ғуломжоновичдан базавий хисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида бож ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Хайдарова
(Умарова) Улфатой Шохобидин қизига ўзининг никоҳгача бўлган
“Умарова” фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул
қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган
тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Х.Қ.Исомиддинов