Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2301/8593 Дата решения 04.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамадалиева Шахнозахон Садирдиновна Ответчик / Подсудимый Мамадалиев Эркин Алимович
Source ID 66855c6ab6bf6f28996e5fb7 Claim ID 4867719 PDF Hash fe45907c897e344d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 6 745 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 04 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Мамадалиева (Мирзаева) Шахнозахон Садирдиновнанинг жавобгар Мамадалиев Эркин Алимовичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2301/8593-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Мамадалиева (Мирзаева) Шахнозахон Садирдиновна судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Мамадалиев Эркин Алимович билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 07.02.2011 йилда 287сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар Мамадалиева (Мирзаева) Шахнозахон Садирдиновна суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар билан 07.02.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, 2019 йилда жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан жиноий жазога тортилганлигини, жавобгар ундан бирон марта хабар олмаганлигини, шундан сўнг унга нисбатан кўнгли совиб кетганлигини, жавобгар билан бирга яшашни хоҳламаслигини, амалда никоҳлари барбод бўлганлигини, шу сабабли оилани тиклаб бўлмаслигини, жавобгар билан ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Мамадалиев Эркин Алимович даъвони тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 07.02.2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмуши давомида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, даъвогар билан ярашиш учун ҳаракат қилганлигини, уни кечирганлигини, бироқ турмуш ўртоғи қарзи кўпайиб, қамалиб чиққанлигини, келгусида оиласи тикланмаслигини, никоҳдан ажратишга рози эканлигини, даъвогар билан ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар Мамадалиева (Мирзаева) Шахнозахон Садирдиновна жавобгар Мамадалиев Эркин Алимович билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 2011 йил 07 февралда 287-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ўтиб оила қурганлар. Биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар 19.05.2011 йилда туғилган Дилшодахон ҳамда 05.06.2014 йилда туғилган Эркин исмли фарзандли бўлишган. Ўзаро келишмовчиликлар туфайли тарафлар 2022 йил февраль ойидан буён алоҳида яшаб келишади. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 24.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой муҳлат берилган. Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясилари томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан ташқари, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлиги сабаб бўлган. Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Шаҳрихон тумани “Тегирмонбоши” маҳалла фуқаролар йиғини ва “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд, тарафлар оилани тиклаб, ярашмаганлигини, уларда никоҳ муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлигини, мулкий ҳамда бошқа низолар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида “Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, даъвогарга ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Мамадалиев Эркин Алимовичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Мамадалиева (Мирзаева) Шахнозахон Садирдиновнанинг жавобгар Мамадалиев Эркин Алимовичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мамадалиева (Мирзаева) Шахнозахон Садирдиновна ва жавобгар Мамадалиев Эркин Алимович Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 2011 йил 07 февралда 287-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Мамадалиев Эркин Алимовичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Мамадалиева Шахнозахон Садирдиновнага ўзининг никоҳгача бўлган “Мирзаева” фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: А.Темиров