← Назад
Решение #1277783 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ОК | 41 | — | law |
Текст решения
5 480 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг тўртинчи кунида фуқаролик ишлари бўйича
Избоскан туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
раислик қилувчи А.Б.Масардинов, судья ёрдамчиси Б.Қўлдашевнинг
котиблигида,
даъвогар
******************нинг
жавобгар
******************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси
бўйича юритилган 2-1704-2301/12276-сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб,
қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ
Даъвогар ****************** жавобгар ******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ******************нинг ишончли вакили
Асқарова Манзура Ташхужаевна даъвони қувватлаб, даъвогар ўғли
эканлигини, даъвогар билан жавобгар 22.11.2014 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганликларини, ўзаро турмушлари давомида бир нафар
фарзандли бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил
август ойидан буён бирга яшамасликларини, ўрталарида мулкий низолар
йўқлигини, суд томонидан берилган мухлат давомида ҳам оила
тикланмаганлигини, жавобгар бошқа оила қурганлигини, оилани тиклашни
имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний
никоҳини бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар ******************
тушунтириш бериб, даъвогар билан 22.11.2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлигини, ўзаро турмушлари давомида бир нафар фарзандли
бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил август йилдан
буён бирга яшамасликларини, никоҳдан ажратишга қарши эканлигини
билдириб, даъвогарни даъвосини рад қилишни сўраган.
Кейинги суд мажлисига жавобгар ****************** тегишли
тартибда чақиртирилган бўлсада, суд мажлисига келмаган. Суд мажлисига
келмаганлик сабаблари ҳақида маълум қилмаган.
Шунинг учун суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб ва муҳокама қилиб, қуйидагича тўхтамга келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 22.11.2014 йилда
Избоскан туман ФҲДЁ бўлимининг 1913-сонли далолатнома ёзувига асосан
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Ўзаро турмушлари давомида
15.05.2017 йилда туғилган Хайдаралиев Нажотбек Бахтиёр ўғли исмли бир
нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил август ойидан
буён умумий рўзғор юритмасдан яшаб келади.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 06.11.2023
йилдаги ажрими билан тарафларга ярашишлари учун 6 (олти) ой муҳлат
тайиниб, ажрим нусхаси тарафларнинг оилавий келишмовчилигини бартараф
этиш ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида туман оила ва ҳотин қизлар
бўлими ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини ҳузуридаги “Оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”га ижро қилиш учун юборилган.
Даъвогар ва жавобгарнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш
ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғини
томонидан тарафларнинг оиласини яраштириш учун тушунтириш ишлари
олиб борилган бўлсада, оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлиги тўғрисида
ҳулоса берган.
Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41-моддасида “Агар суд эр ва
хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар
томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар узоқ муддатдан
буён бирга яшамасликлари, суд томонидан берилган муҳлат давомида оила
тикланмаганлиги, жавобгар бошқа оила қурганлиги, оилани тиклаш ишлари
самара бермаганлиги ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини хулосаларини
эътиборга олиб, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқ деб
ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41,45-46-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Даъвогар ******************нинг жавобгар ******************га
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ****************** ва жавобгар ******************
22.11.2014 йилда Избоскан туман ФҲДЁ бўлимида 1913-сон далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда
даъвогар
******************дан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан бошлаб олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести)беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
А.Б.Масардинов