Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2303/8983 Дата решения 04.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди Судья Абдурахманов Ўткирбек Абдухалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Икромов Акмалжон Хусанович Ответчик / Подсудимый Давлетова Насиба Абдумаликова
Source ID 66912ad4b6bf6f28996e6090 Claim ID 4784718 PDF Hash 430f6a968fa149d7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 122-моддаси аролик процессуал кодекси 122 code_article
Текст решения 1 868 символов
АЖРИМ Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туманлараро суди 2024 йил 04 июнь куни суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья Ў.Абдурахманов, судья ёрдамчиси З.Атабаеванинг котиблигида, даъвогар Икромов Акмалжон Хусановичнинг жавобгар Давлктова Насиба Абдумаликовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаблари бўйича юритилган № 2-1704-2303/8983-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Даъвогар Икромов Акмалжон Хусановичнинг жавобгар Давлктова Насиба Абдумаликовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Гарчанд, даъвогар ва жавобгар суднинг 17.04.2024 йил, 06.05.2024 йил ва 21.05.2024 йил ва 04.06.2024 йилдаги суд мажлисларига келиши ҳақида лозим даражада огоҳлантирилган бўлсада, улар судга келмади. Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 1-қисми 5-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа суд томонидан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Суд ариза ва унга илова қилинган хужжатлар билан танишиб, даъвогар Икромов Акмалжон Хусановичнинг жавобгар Давлктова Насиба Абдумаликовнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 122-123 моддасига асосан ва 271-272-моддаларига қўлланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ Даъвогар Икромов Акмалжон Хусановичнинг жавобгар Давлктова Насиба Абдумаликовнага нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво аризаси – кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар 20 кунлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига хусусий шикоят ёки хусусий протест келтириши мумкин. Раислик этувчи судья Ў.Абдурахманов