Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2301/26119 Дата решения 04.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Азизов Иқболжон Гулямович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шукуров Голибжон Рахимберди ўғли Ответчик / Подсудимый Шукурова Дилоромхон Турғунбой кизи
Source ID 669669040f5d3825e2d87421 Claim ID 4843323 PDF Hash 6ad06c9677f054c1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПК 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 147 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 4 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар Шукуров Голибжон Рахимберди ўғлини жавобгар Шукурова Дилоромхон Турғунбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012301/26119-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, Даъвогар Шукуров Голибжон Рахимберди ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Шукурова Дилоромхон Турғунбой қизи билан никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар Шукуров Голибжон Рахимберди ўғли даъвони қувватлаб, 03.03.2022 йилда жавобгар Шукурова Дилоромхон Турғунбой қизи билан қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан фарзандли бўлмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Шукурова Дилоромхон Турғунбой қизи суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмаганлиги учун суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 220-моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогарни тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 03.03.2022 йилда қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган. Турмушидан фарзанди йўқ. Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2022 йил май ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогарнинг дастлабки даъво аризаси 15.02.2023 йилда рад қилинган, кейинги даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Бироқ, Андижон шаҳар Тахтакўприк МФЙ ва Андижон туман Хўжа МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2022 йил май ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Шукуров Голибжон Рахимберди ўғлини жавобгар Шукурова Дилоромхон Турғунбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Шукуров Голибжон Рахимберди ўғлини жавобгар Шукурова Дилоромхон Турғунбой қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Шукуров Голибжон Рахимберди ўғли ва жавобгар Шукурова Дилоромхон Турғунбой қизи Андижон туман ФҲДЁ бўлимида 03.03.2022 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Шукуров Голибжон Рахимберди ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Шукурова Дилоромхон Турғунбой қизига никоҳгача фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи И.Г.Азизов