Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2304/29209 Дата решения 04.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Muxammediminov Boburmirzo Mannab o'g'li Ответчик / Подсудимый Bekmirzayeva Dilafruz
Source ID 669793440f5d3825e2d87474 Claim ID 4915549 PDF Hash 538206b8a2e62dcb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 382 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 04 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья А.О.Одашевнинг раислигида, А.Тўхтасиновнинг котиблигида, даъвогар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғлини жавобгар Бекмирзаева Дилафруз Марифжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/29209-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғли жавобгар Бекмирзаева Дилафруз Марифжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғлининг вакили Мухаммедиминова Гулназ Насимовна даъвогарни даъво талабини қувватлаб, даъвогар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғлини жавобгари Бекмирзаева Дилафруз Марифжон қизи билан 2021 йил август ойининг 19 кунида қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлигини, тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлигини, суд томонидан оилани яраштириш учун берилган муддат ичида ҳам тарафлар ярашмаганлигини, оилани тиклашнинг имкони мавжуд эмаслигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар Бекмирзаева Дилафруз Марифжон қизи даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, даъвогар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғли билан 2021 йил август ойининг 19 кунида қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлигини, суд томонидан оилани яраштириш учун берилган муддат ичида ҳам ярашмаганлигини баён қилиб, даъвоарни даъвосини қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди. Суд иш бўйича тарафларининг баёнотларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2021 йил август ойининг 19 кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлган. Тарафлар 2023 йил сентябрь ойидан буён бирга яшамайди. 2 Тарафларга суднинг 04.12.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Андижон шаҳар Соғлом Авлод МФЙ ва Андижон шаҳар Нодирабегим МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғли, Бекмирзаева Дилафруз Марифжон қизи билан 2021 йил август ойининг 19 кунида қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлиги, МФЙ томонидан оилани яраштириш чоралари қўрилганлигини бироқ ижобий натижа бўлмаганлиги сабабли оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2023 йил сентябрь ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғлини жавобгар Бекмирзаева Дилафруз Марифжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : 3 Даъвогар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғлини жавобгар Бекмирзаева Дилафруз Марифжон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғли ва жавобгар Бекмирзаева Дилафруз Марифжон қизи Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 2021 йил август ойининг 19 кунида 2-1715-21-02242-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Мухамедиминов Бобурмирзо Маннаб ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи:- А.О.Одашев