← Назад
Решение #1277789 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра Оила кодекси | 42 | — | code_article | |
| исми ва | 43 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article | |
| амда Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 300 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси номидан
2024 йил 23 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Учтепа туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья А.Хамроевнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Каримовнинг
котиблигида, даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1004-2302/17743-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат этган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Ххх даъво аризани тўлиқ қувватлаб,
тарафлар 02.07.2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушларидан бир нафар – 29.07.2007 йилда туғилган Ххх
исмли фарзандлари борлигини, турмушлари бошида бир оз муддат яхши
яшаганликларини, кейинчалик ўзаро тушунмовчиликлар бошланганлигини,
жавобгар феъл-атвори жуда оғир эканлигини, даъвогарга ва оилага масъулият
билан қарамаслигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари 2017
йилдан
бошлаб
тарафлар
ўртасида
эр-хотинлик
муносабатлари
тугатилганлигини, оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини маълум
қилиб, даъвогар ва жавобгар ўрталаридаги никоҳни муддат бермасдан бекор
қилишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Ххх тушунтириш бериб, даъво аризаси
талабларини тан олишини, тарафларнинг бир нафар фарзанди борлигини,
даъвогар боладан хабар олиб турса, алиментларни вақтида тўлаб турса,
никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, ўрталарида ҳеч қанақа мулкий низо
йўқлигини билдириб, қонуний никоҳдан ажратишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, тарафлар Ххх ва Ххх 02.07.2014 йилда Тошкент шаҳар
Учтепа туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Бу
ҳақида 556-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган.
Биргаликдаги турмушларидан бир нафар - 29.07.2007 йилда туғилган Ххх
исмли фарзандлари бор.
Тарафлар ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли 2017 йилдан буён
бирга яшашмайди. Оилавий муносабатлар тугаган. Ҳозирда умумий рўзғор
юритмайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни
кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг
5-бандига кўра Оила кодексининг 42-моддаси иккинчи қисми ва 43-моддаси
иккинчи қисмида назарда тутилган барча ҳолларда никоҳдан ажратиш суд
тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни
кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг
14-бандига кўра никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли
ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар
тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин
ўртасидаги ўзаро муносабатларини хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи
қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг
асл сабабларини аниқлаши шарт.
Мазкур Пленум қарорининг 15-бандига мувофиқ, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар
кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш
мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг
давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар)
аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига
биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш
кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли.
Суднинг 23.10.2023 йилги ажримига асосан тарафларга ярашиб олишлари
учун жами олти ойлик муҳлат тайинланган. Тайинланган муҳлатлар ичида
тарафлар ярашувга келмаганлар.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Юқорида қайд этилган Пленум қарорининг 16-бандига мувофиқ,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантириш лозим.
Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафлар узоқ муддат
биргаликда яшамаётганликларини, суд томонидан оилани сақлаб қолишга
қаратилган ҳаракатлар ҳам ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб,
тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун
имконият мавжуд эмас деган хулосага келиб, даъвони қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига кўра, суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эрхотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири
тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Суд
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда
тарафлардан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Давлат божи тўғрисидаги қонунига илова “Давлат божи
ставкаларининг миқдорлари”га ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига
асосланиб, даъвогар Хххда базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,
45-46-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Ххх ва Ххх 02.07.2014 йилда Тошкент шаҳар Учтепа туман ФҲДЁ
бўлимида
556-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳидан ажратилсинлар.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Хххдан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
А.А.Хамроев