Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2306/9594 Дата решения 04.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди Судья Расулов Ойбек Мелисович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Якубова Антонина Петровна Ответчик / Подсудимый Якубов Жахонгир Тохирович
Source ID 668e0992b6bf6f28996e6065 Claim ID 4887537 PDF Hash 8ac0e57859f3b571... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 940 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 04 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья О.М.Расуловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Шамуратовнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, видеоконференцалоқа режимида (жавобгар ЖИБ Иштихон тумани судидан қатнашди), даъвогар Якубова Антонина Петровнанинг жавобгар Якубов Жахонгир Тоҳировичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1102-2306/9594-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Якубова Антонина Петровна жавобгар Якубов Жахонгир Тоҳировичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгар билан 12.11.1999 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, турмушларидан 2000 йилда туғилган Диана ва 2002 йилда туғилган Динара исмли икки нафар вояга етган фарзандлари борлигини, жавобгар билан 2011 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, шу давр мобайнида жавобгар ундан ва фарзандларига хабар олмаганлигини, уларни моддий таъминламаганлигини, оила барбод бўлганлигини баён қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Якубова Антонина Петровна даъво талабларини тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан 13 йилдан бери бирга яшамаслигини, шу вақт оралиғида оилани тиклаш чорасини ҳам кўришмаганини, бундан олдин ҳам уларни иши судда кўрилиб, рад этилганини, оила тўлиқ барбод бўлганини, никоҳ фақат қоғозда қолганини, бошқа низолари йўқлигини, никоҳдан кейинги Якубова фамилиясини сақлаб қолишини баён қилиб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида иштирок этган жавобгар Якубов Жахонгир Тоҳирович даъво талабига эътироз билдирмасдан, даъвогар билан 2011 йилдан буён бирга яшамасликларини, шу вақт давомида ярашиш чорасини кўришмаганини, ўзининг бошқа оиласи борлигини, уларни ўртасида ҳеч қандай оила қолмаганини, ўзи ҳам бунга қадар даъвогар билан никоҳдан ажратиш масаласида бир неча бор судга мурожаат қилганини, лекин аризалари рад этилганини, бошқа низолари йўқлигини, суд харажатларини тенг тақсимланишини сўрашини баён қилиб, суддан даъвогар билан никоҳдан ажратишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. 1 Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Суд ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Якубова (Грибанова) Антонина Петровна жавобгар Якубов Жахонгир Тоҳирович билан 12.11.1999 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Тарафларнинг никоҳи Мирзо Улуғбек тумани ФҲДЁ бўлимида 1009сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари бўлиб, улар ҳозирда вояга етган ҳисобланади. Тарафлар ўртасида оилавий низо келиб чиққанлиги сабабли даъвогар ушбу талаб билан дастлаб Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган, ФҲДЁ томонидан аризаси рад этилганлиги сабабли судга даъво аризаси киритган. Шунингдек, ҳужжатлардан аниқланишича жавобгарнинг даъвогарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси муқаддам ҳам мазкур суд томонидан кўрилиб, суднинг 11.11.2014 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад этилган бўлса-да, тарафлар ярашмаган, оила тикланмаган, аксинча даъвогар мазкур талаб билан судга қайта мурожаат қилган. Суднинг 23.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани тиклаш учун 6 ой муҳлат берилган. Чирчиқ шаҳар “В.Ҳайдаров” МФЙ томонидан берилган далолатномалардан аниқланишича, тарафлар 2011 йил март ойидан буён бирга яшамасликлари, оилани сақлаб қолиш имконияти йўқлиги қайд этилган. Суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўпланган ҳужжатлар асосида муҳокама қилиб, тарафлар ўзаро келишмовчилик ва низолар сабабли 2011 йилдан буён бирга яшамаётганликларини, шу 13 йил давр мобайнида уларнинг ҳеч бири оилани тиклаш чорасини кўрмаганлигини, қолаверса жавобгарнинг даъвогарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси муқаддам ҳам суд томонидан кўрилиб, суднинг 11.11.2014 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад этилган бўлса-да, тарафлар ярашмаганлигини, оила тикланмаганлигини, аксинча даъвогар мазкур талаб билан судга қайта мурожаат қилганлигини, суднинг 26.09.2023 йилдаги ажрими билан 2 тарафларга ярашиш ва оилани тиклаш учун уларга 6 ой муҳлат берилганлигини, лекин МФЙ томонидан оилани сақлаб қолиш натижасиз бўлганлиги қайд этилганлигини, ҳозирда ҳар иккала тараф ҳам даъво талабини қатъий қўллаб-қувватлаётганини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорида белгилаб, тарафларнинг фикридан келиб чиқиб, уни ва бошқа суд харажатларини тарафлардан тенг миқдорда ундиришни, жавобгарни никоҳдан кейинги фамилиясини сақлаб қолиш ҳақидаги фикрини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Якубова Антонина Петровнанинг жавобгар Якубов Жахонгир Тоҳировичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Даъвогар Якубова Антонина Петровна билан жавобгар Якубов Жахонгир Тоҳирович 12.11.1999 йилда Мирзо Улуғбек тумани ФҲДЁ бўлимида 1009-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида даъвогар Якубова Антонина Петровнадан давлат даромадига БҲМнинг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида ҳамда жавобгар Якубов Жахонгир Тоҳировичдан давлат даромадига БҲМнинг 1,5 (бир ярим) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвогар Якубова Антонина Петровнадан Ўзбекистон Республикаси Олий судига 41 250 сўм видеоконфренцалоқа харажати учун тўлов ундирилсин. Жавобгар Якубов Жахонгир Тоҳировичдан Ўзбекистон Республикаси Олий судига 41 250 сўм видеоконфренцалоқа харажати учун тўлов ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик этувчи судьяо) О.М.Расулов 3