← Назад
Решение #1277792 Гражданские
Суд хабарномаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 662 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил июнь ойининг “03” куни фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, судья
С.Зайниеванинг
раислигида,
cудья
ёрдамчиси
О.Рахматовнинг
котиблигида, даъвогар Ххх ва жавобгар Хххларнинг иштирокида,
даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги 2-1101-2301/7343-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ххх жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, суддан жавобгар билан ўзининг
ўртасидаги Тошкент тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2008 йил 25 июнда
351-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан
ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ххх даъво аризасини қувватлаб, аризадаги
важларини тасдиқлаб, ўз тушунтиришида жавобгар Ххх билан 2008 йил
25 июнда қонуний никоҳни расмийлаштиришганлигини, турмушларидан
уч нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар натижасида
2022 йилдан буён бир оила бўлиб яшамаётганлигини, никоҳларининг
дастлабки даврида яхши яшаганлигини, лекин кейинчалик жавобгарнинг
оилага муносабати ўзгарганлигини, жавобгар билан дунёқарашлари тўғри
келмаганлигини, маҳалла яраштирув комиссиясида олиб борилган
суҳбатлар ҳам самарасиз бўлганлигини билдириб, суддан даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Ххх даъво аризани тан олмасдан, даъвогар
билан никоҳдан ажрашмаслигини билдириб, суддан даъво аризани рад
этишни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ Х.Анваров ўз кўрсатмасида “Халимкўп” м.ф.й.
раиси эканлигини, Хасановларнинг оила-никоҳ масаласи маҳаллада кўриб
чиқилганлигини, Ххх 2022 йил декабрда уйдан чиқиб кетганлигини,
тарафларни яраштириш учун маҳалла идорасида бир неча маротаба
суҳбатлар ўтказилганлигини, даъвогар Ххх оиласини тикламаслигини
билдирганлигини баён этди.
Суд мажлисида гувоҳ И.Каримов ўз кўрсатмасида жавобгар Хххнинг
отаси
эканлигини,
даъвогар-куёви
ва
жавобгар-қизига
оила
муқаддаслигини тушунтирганлигини, тарафларнинг оиласи барбод
бўлмаганлигини, ажрашишга жиддий сабаб йўқлигини, қизи ва куёви
ўзаро келишиб оиласини тиклашини хоҳлашлигини баён этди.
Суд мажлисида гувоҳ И.Хасанов ўз кўрсатмасида даъвогар Хххнинг
акаси эканлигини, тарафларнинг оилавий можароларидан хабардорлигини,
тарафларни яраштиришга ҳаракат қилганлигини, ўзаро келишмовчиликлар
сабабли даъвогар 2022 йил декабрда ўзининг уйидан чиқиб кетишга
мажбур бўлганлигини, даъвогарнинг никоҳдан ажрашиш ҳақидаги қарори
қатъийлиги сабабли тарафларнинг оиласини тиклашнинг имкони
бўлмаганлигини, даъвогар фарзандлари тарбияси ва таъминотидан ҳеч
қачон бўйин товламаганлигини, жавобгар биргаликдаги мулк бўйича судга
мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалигини баён этди.
Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги
хулосага келди.
Суд ҳужжатларига кўра, даъвогар Ххх билан жавобгар Ххх 2008 йил
25 июнда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган. Уларнинг
никоҳи Тошкент тумани ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилган.
Тарафларнинг
биргаликдаги
турмушларидан
уч
нафар:
2009 йил 28 апрелда туғилган Сайфуллаева Мафтуна Саъдулла қизи,
2012 йил 02 мартда туғилган Сайфуллаева Диёра Саъдулла қизи ва
2017 йил 30 июлда туғилган Сайфуллаев Сардор Саъдулла ўғли исмли
фарзандлари бор.
Юзага келган оилавий келишмовчиликлар муносабати билан тарафлар
2022 йил декабрдан буён алоҳида яшаб келишади ва шу вақтдан эътиборан
улар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари тугатилган.
Суд жавобгар Хххнинг никоҳдан ажрашмаслиги, оиласини тиклашга
ҳаракат қилаётганлиги ҳақидаги важлари билан қуйидагиларга кўра
келишмайди.
Хусусан, тарафларнинг никоҳдан ажратиш масаласи илгари ҳам суд
муҳокамасининг предмети бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро судининг 2023 йил 06 февралдаги ҳал қилув қарорлари билан
даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси рад этилган.
Суднинг бундай хулосага келишига жавобгар Хххнинг оилавий
муносабатларини тиклашга ҳаракат қилаётганлиги асос бўлган.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2023 йил
09 ноябрдаги ажрими билан оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга
ярашиб олишлари учун 6 (олти) ойлик муҳлат тайинланган, лекин оила
тикланмаган, тарафлар ярашмаган.
Шу билан бирга, тарафлар, жумладан жавобгарнинг ўзи ҳам ярашиш
учун ҳеч қандай чора кўрмаганлиги туфайли берилган муҳлатлар бирон
бир ижобий натижа бермаган ва оилани сақлаб қолиш ҳаракатлари амалга
оширилмаган.
Аниқланишича, даъвогарнинг никоҳдан ажрашиш ҳақидаги қарори
қатъий бўлиб, унинг жавобгарга нисбатан ўзаро ҳурмати ва ишончи
йўқолган. Тарафлар ўртасидаги меҳр-оқибат кўтарилган.
Мазкур ҳолатлар “Халимкўп” маҳалла фуқаролар йиғинининг
далолатномалари билан тасдиқланади.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб суд тарафлар бундан буён биргаликда
яшай олмайди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори
16-бандининг 1-хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб,
фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган
ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши
лозим.
Суд мазкур ҳолатда тарафларнинг бундан кейин биргаликда эр-хотин
бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ ҳамда оила
бутунлай барбод бўлган деган хулосага келиб, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим
топади.
Шунингдек, суд тарафларнинг вояга етмаган фарзандларини
жавобгарнинг
қарамоғида
қолдиришни,
никоҳдан
ажратишни
расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида белгилаб,
белгиланган давлат божини даъвогардан давлат фойдасига ундиришни,
жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ххх ва жавобгар Ххх Тошкент тумани ФҲДЁ бўлими
томонидан
2008 йил 25 июнда 351-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳларидан ажратилсин.
Тарафларнинг 2009 йил 28 апрелда туғилган Сайфуллаева Мафтуна
Саъдулла қизи, 2012 йил 02 мартда туғилган Сайфуллаева Диёра Саъдулла
қизи ва 2017 йил 30 июлда туғилган Сайфуллаев Сардор Саъдулла ўғли
исмли фарзандлари жавобгар Хххнинг қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогар Хххдан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан
бир ой ичида апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўрилмаган ва
қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатига шикоят берилиши ёхуд протест келтирилиши
мумкин.
Иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилгандан сўнг бир йил
ичида Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья:
Нусхаси аслига тўғри:_________
(имзо)
С.Зайниева