← Назад
Решение #1277793 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 709 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди, 2024 йил
июнь ойининг 03 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Ш.Р.Астановнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Асатуллаевнинг
котибалигида, даъвогар Умаров Баходир Джалаловичнинг жавобгар
Ўринбоева Дилнозахон Тожидиновнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1105-2303/4906-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Умаров Баходир Джалалович жавобгар Ўринбоева Дилнозахон
Тожидиновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан
судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 26.09.2015 йилда Миробод
туман ФҲДЁ бўлими орқали 618-сон далолатнома ёзуви билан қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки
нафар фарзандлари туғилганлигини, жавобгар билан 2015 йилдан буён бирга
яшамаслигини, ўртада мол-мулк низоси йўқлигини кўрсатиб, суддан
жавобгар Ўринбоева Дилнозахон Тожидиновна билан биргаликда 26.09.2015
йилда Миробод туман ФҲДЁ бўлими томонидан 618-сон билан қайд
қилинган никоҳларини бекор қилишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро
судининг 22.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ҳамда
оилани тиклаш учун 6 ой муҳлат берилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Умаров Баходир Джалалович даъво
аризани қўллаб-қувватлаб, унга қўшимча равишда оилани сақлаб қолишнинг
иложи йўқлигини, тарафлар берилган муҳлат ичида ярашиш учун ҳаракат
қилишмаганлигини, ҳозирда ўрталарида мулкий низо йўқлигини, тарафлар
2015 йилдан буён бирга яшамаслигини кўрсатиб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Ўринбоева Дилнозахон Тожидиновна
тегишли тартибда суд мажлисига чақиртирилганлигига қарамай суд
мажлисига келмади. Шунга кўра суд, мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогарнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди:
Аниқланган ҳолатларга кўра, Умаров Баходир Джалалович жавобгар
Ўринбоева Дилнозахон Тожидиновна билан 26.09.2015 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Миробод туман
ФҲДЁ
бўлими томонидан 618-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган. Биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзандлари туғилган.
Даъвогар жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2015 йилдан
буён бирга яшамайди. “Миробод” МФЙ томонидан тарафларни яраштириш
чоралари кўрилганлиги, бироқ уларни яраштиришнинг имкони йўқлиги
бўлмаганлигини, тарафларга ярашиш ҳамда оилани тиклаш учун 6 ой муҳлат
берилган, тарафлар ушбу суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлат
ичида ярашишга ҳаракат қилишмаган. Тарафлар суд мажлисида ўз
тушунтиришларида оилавий муносабатлари тугатилганлиги сабабли
никоҳдан ажратишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг
1-хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши
лозим.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар
бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хаттиҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, улар ўртасидаги эр-хотинлик
муносабатлари 2015 йилдаёқ тугатилганлигини, тарафларнинг оиласи барбод
бўлганлиги сабабли улар ҳозирда алоҳида яшаб келишаётганлигини, суд
томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам тарафлар оилани
тиклашга ва ярашишга ҳаракат қилмаганликларини, бундай ҳолатда тарафлар
ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб
ҳисобланишини
инобатга
олиб,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45,44-46-моддалари,
Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмалари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Умаров Баходир Джалаловичнинг жавобгар Ўринбоева
Дилнозахон Тожидиновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Умаров Баходир Джалалович билан жавобгар Ўринбоева
Дилнозахон Тожидиновна ўртасида Миробод туман ФҲДЁ бўлимида
26.09.2015 йилда 618-сон билан қайд қилинган никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Умаров Баходир Джалаловичдан ФҲДЁ органи томонидан
никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида давлат
фойдасига БҲМнинг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Ўринбоева Дилнозахон Тожидиновна ФҲДЁ органи
томонидан никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида
давлат фойдасига БҲМнинг бир баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин.
)
Ш.Астанов