Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1704-2301/10949 Дата решения 03.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди Судья Масардинов Ахроридин Баходирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Муминова Дилноза Гопиржоновна Ответчик / Подсудимый Муминов Фарход Гопилович
Source ID 668975d6b6bf6f28996e602a Claim ID 4835276 PDF Hash b080c1c29fcd1c7b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 164-моддаси аролик процессуал кодекси 164 code_article
збекистон Республикаси ОК нинг 41-моддаси збекистон Республикаси ОК 41 law
Текст решения 5 255 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг учинчи кунида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи А.Б.Масардинов, судья ёрдамчиси Б.Қўлдашевнинг котиблигида, даъвогар *******************нинг жавобгар *******************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1704-2301/10949-сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ Даъвогар ******************* жавобгар *******************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар *******************нинг ишончли вакли ******************* даъвони қувватлаб, даъвогар қизи эканлигини, даъвогар билан жавобгар 27.04.2018 йил июнь ойида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўзаро турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2018 йил июнь ойидан буён бирга яшамасликларини, ўрталарида мулкий низолар йўқлигини, суд томонидан берилган мухлат давомида ҳам оила тикланмаганлиги, тарафлар бошқа шахслар билан оила қуриб яшаб келаётганлиги сабабли оилани тиклашни имкони йўқлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳини бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Жавобгар ******************* Россия Федерациясига кетганлиги сабабли суд мажлисида қатнашишни имкони бўлмаган. Шунинг учун суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 164-моддасига асосан жавобгар *******************нинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини эшитиб, суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 27.04.2018 йил июнь ойида Пахтаобод туман ФҲДЁ бўлимининг 438-сонли далолатнома ёзувига асосан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Ўзаро турмушлари давомида 05.04.2017 йилда туғилган Муминов Нурмухаммад Фарходжон ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2018 йил июнь ойидан буён умумий рўзғор юритмасдан яшаб келади. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 02.11.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар *******************нинг жавобгар *******************га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган фуқаролик иши юзасидан тарафларга ярашишлари учун олти ой муҳлат тайиниб, ажрим нусхаси тарафларнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида туман оила ва ҳотин қизлар бўлими ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини ҳузуридаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”га ижро қилиш учун юборилган. Даъвогар ва жавобгарнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғини томонидан тарафларнинг оиласини яраштириш учун тушунтириш ишлари олиб борилган бўлсада, оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлиги тўғрисида ҳулоса берган. Ўзбекистон Республикаси ОК нинг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар узоқ муддатдан буён бирга яшамасликлари, суд томонидан берилган муҳлат давомида оила тикланмаганлиги, тарафлар бошқа шахслар билан оила қурганлиги, тарафларни яраштириш чоралари самара бермаганлиги ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини хулосаларини эътиборга олиб, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгардан давлат фойдасига базавий хисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 41,45-46-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253-моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛАДИ Даъвогар *******************нинг жавобгар *******************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар ******************* ва жавобгар ******************* 27.04.2018 йил июнь ойида Пахтаобод туман ФҲДЁ бўлимида 438-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар *******************дан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик қилувчи А.Б.Масардинов