Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2301/12240 Дата решения 03.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение САЛИЕВ ХУРСАНД АМИНБАЙ ЎҒЛИ Ответчик / Подсудимый БЕКЕТОВА МАТЛУБА РОХАТ ҚИЗИ
Source ID 6685a211b6bf6f28996e5fba Claim ID 4906452 PDF Hash 6de2e1a31d3aae95... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 39-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 39 code_article
аролик процессуал кодексининг 122-моддаси аролик процессуал кодекси 122 code_article
Текст решения 2 384 символов
АЖРИМ 2024 йил июнь ойининг 3 куни фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, тарафлар ва адвокат З.Рабатованинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12240-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризани тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан 2022 йил октябрь ойида турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида бир нафар фарзанди борлиги, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил июль ойидан алоҳида яшаётганлигини, бундан буён бирга яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво аризани тан олмасдан, турмуш ўртоғи билан никоҳдан ажрашишга қарши эканлигини, сабаби ўртасида бир нафар фарзанди борлигини, оиласини сақлаб қолмоқчи эканлигини билдириб, даъво аризани рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 39-моддасига кўра, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас. Амалдаги Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 8-бандига кўра, хотини ҳомиладор бўлган вақтда ёки бола туғилганидан кейин бир йил давомида эр хотинининг розилигисиз никоҳни бекор қилиш тўғрисида даъво тақдим этган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 9 июлда Аминбаева Фотима Хурсанд қизи исмли фарзанди туғилган. Бундай ҳолатда, суд юқорида қайд этилган қонун талабидан келиб чиқиб, ҳозирги кунда тарафлар ўртасида бир ёшга тўлмаган фарзанди борлигини, жавобгар никоҳни бекор қилишга рози эмаслигини инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122, 271-272 моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримга норози тараф ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига хусусий шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев