Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2301/7982 Дата решения 03.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Алимов Жўшқин Эшназарович Ответчик / Подсудимый Алимова Мадинабону Абжабборовна
Source ID 669789910f5d3825e2d87461 Claim ID 4896847 PDF Hash d53660de188cf36b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 028 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил июнь ойининг 03 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХХХХХХнинг жавобгар БББББББББББББга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2301/7982-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар БББББББББББББ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар БББББББББББББ билан ўрталарида Пайариқ туман 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 15 июндаги 2-1429-20-00255-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар БББББББББББББ даъво талабини қувватлаб, 2020 йил 15 июнда жавобгар БББББББББББББга қонуний никоҳдан ўтиб уйланганлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушларини бошларидан яхши яшамаганлигини, бир бирларига характерлари умуман тўғри келмаганлигини, жавобгарни юриш турушлари ўзгариб, уни ва ота-онасини ҳурматини жойига қўймайдиган одат чиқарганлигини, бир уйда яшасада эр-хотинлик муносабатида бўлмаганлигини, ўрталаридаги келишмовчиликлар оқибатида 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаётганлигини, жавобгар ўзига тегишли бўлган мол-мулкларини олиб кетганлигини, ўрталарида мулкий низоси йўқлигини, жавобгарга нисбатан олдин ҳам никоҳдан ажратиш тўғрисида судга даъво ариза берганлигини, суд томонидан унинг даъво талабини асоссиз деб рад этганлигини, оиласига аёл киши керак бўлганлиги сабабли 2023 йил октябрь ойида фуқаро Исмоилова Насиба исмли аёлга шаръий никоҳ асосида уйланганлигини, бундан кейин уларни оиласини сақлаб қолишни имкони йўқлигини, оиласи тамомила барбод бўлганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Судга жавобгар БББББББББББББ ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг даъво талабини тан олишлигини, даъвогар билан ярашиш учун берилган муҳлатда ярашмаганлигини, ярашиш учун ҳаракат ҳам қилмаганлигини, оиласи батамом барбод бўлганлигини, 2022 йил май ойидан буён бирга яшамасдан келаётганлигини, даъвогар билан ўрталаридаги никоҳидан ажратишга рози эканлигини, ушбу фуқаролик ишини ўзининг иштироксиз кўришни сўраган. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар БББББББББББББ ва жавобгар БББББББББББББлар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ туман 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 15 июндаги 2-142920-00255-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2021 йил 25 сентябрда туғилган Эшназарова Меҳриноз Жўшқин қизи исмли фарзанди бор. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2023 йил 05 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар БББББББББББББнинг жавобгар БББББББББББББга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво талаби рад этилган. Пайариқ тумани “Сорисув” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил 29 майдаги далолатномасида, тарафлар 2020 йил сентябрь ойида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, тарафларнинг яраштириш чоралари кўрилган бўлишга қарамасдан тарафлар 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаётганлигини аълум қилган. Пайариқ тумани “Хўжаобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил 03 июндаги далолатномасида, тарафлар 2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар сабабли фуқаро БББББББББББББ бир неча маротаба ота онасини уйига келиб қўйганлигини, тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлигини, оила муқаддаслиги тушунтирилганлигини маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар БББББББББББББ билан жавобгар БББББББББББББлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлигини, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2022 йил май ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, даъвогар бошқа оила қуриб кетганлигини, келгусида даъвогар БББББББББББББ билан жавобгар БББББББББББББларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги фарзандининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар БББББББББББББдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар ХХХХХХХХХХнинг жавобгар БББББББББББББга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХХХХХХХХ ва жавобгар БББББББББББББлар ўртасидаги Пайариқ туман 2-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 15 июндаги 2-1429-20-00255-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Даъвогар ХХХХХХХХХХдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов