← Назад
Решение #1277799 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 827 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 03 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари
бўйича Учтепа туманлараро судининг биносида очиқ суд мажлисида,
судья Г.У.Опаеванинг раислигида,
судья ёрдамчиси М.Бозорованинг котиблигида, томонлардан даъвогар
С.Хамракулов, адвокатлар Р.Маматкулова ва Х.Абдуллаевларнинг
иштирокида, даъвогар ЧЧЧЧнинг жавобгар ЧЧЧЧга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1004-2307/140иисонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ДаъвогарЧЧЧЧ жавобгарЧЧЧЧга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда у жавобгар билан 03.10.2018
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганини, ўзаро турмушларидан бир
нафар 01.09.2019 йилда туғилган МММ смли фарзанди борлигини, жавобгарга
уйланган кунидан келишмовчиликлар чиққанини, турмуш қуришганидан сўнг
жавобгар билан икки ой эр-хотин муносабатида яшашганини, 2018 йил
декабрь ойининг охирларида жавобгарнинг онаси келиб, қизини яшамайди
деб, жавобгарга тегишли мол-мулкларни олиб чиқиб кетганини, жавобгар
билан ярашиш учун бир неча маротаба харакат қилганини, аммо жавобгар
яшамайман деб туриб олганини, 2020 йил 21 август куни жавобгарнинг укаси
ҳеч бир сабабсиз уни уриб тан жарохати етказганини, жавобгарнинг оила
аъзосининг қилган хатти-харакатлари туфайли бу оилага бўлган хурмати
йўқолганини, жавобгар билан бир оила бўлиб яшашни иложи йўқлигини,
оилани тиклаш имкони йўқлигини, жавобгар билан характерлари тўғри
келмаганини, жавобгар билан ўрталарида мол-мулк низолари мавжуд
эмаслигини билдириб, суддан жавобгар МММ ўртасида 03.10.2018 йилда
тузилган қонуний никоҳларидан муҳлат бермасдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ЧЧЧ даъвони қўллаб-қувватлаб, ўз
тушунтиришида жавобгар билан икки ой бирга яшаганини, 2018 йил декабрь
ойидан бирга яшамаётганини, шу вақтга қадар кўришмаганини, эр-хотинлик
муносабатлари ўша вақтда тугатилганини, суд томонидан ярашиш учун
берилган муҳлат ичида ярашишмаганини, бошқа оила қуриб яшамоқчи
эканини айтиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар ишончли вакили ЯЯЯ даъвони қўллабқувватлаб, ўз тушунтиришида бу оила севги мухаббат асосида қурилганини,
лекин тарафлар икки ойгина бирга яшашганини, жавобгарни онаси келиб олиб
кетганини, даъвогар жавобгар билан шу вақтга қадар кўришмаганини, хатто
фарзандини кўрмаганини, никоҳ гувохномаси аслини жавобгарда бўлганлиги
сабабли, ягона интерактив Давлат хизматлари портали орқали олинган никоҳ
тузилганлиги ҳақидаги маълумотномага асосан топширилганини, ўтган суд
мажлисида никоҳ гувохномаси дубликатини топширишганини, суд томонидан
ярашиш учун берилган ажрим бўйича мухокама қилиш учун жавобгарни
махалла бир неча маротаба чақирганини, лекин келмаганини, оила
тикланмаслигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлат ичида ҳам
ярашишмаганини,
кўришишмаганини
айтиб,
суддан
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ишончли вакили ЧЧЧ даъвони тан олмай, ўз
тушунтиришида тарафлар ўзаро учрашиб туришганини, жавобгар ажрашишга
норози эканини, даъвогар никоҳ гувохномасининг аслини судга даъво аризаси
топширишда тақдим этмаганини, шу сабабли суддан ишни кўрмасдан
қолдирилиши лозимлигини айтиб, суддан даъвони рад қилишни сўради.
Суд даъвогар, даъвогар вакили ва жавобгар вакилларини
тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд далилларни текшириб, иш
ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келди.
Аниқланишича ва иш материалларида мавжуд бўлган ҳужжатларга
қараганда, тарафлар 03.10.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришган. Никоҳлари Тошкент шаҳар Учтепа тумани ФҲДЁ бўлими
томонидан №1490-сон далолатнома ёзуви қайд этилган. Уларнинг
биргаликдаги турмушларидан бир нафар 01.09.2019 йилда туғилган ИИИ
исмли фарзанди бор.
Тарафларнинг кўрсатмаларидан кўринишича, тарафлар турмушлари
бошидан келишмовчиликлар пайдо бўлган, шу сабабли ва оилавий
муносабатлар оқибатида тарафлар 2018 йил декабрь ойидан буён алоҳида
яшайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 19.12.2022
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ИИИнинг жавобгар МММга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган.
Суднинг 2023 йил 23 октябрь кунидаги ажрими билан тарафларга ярашиб
олишлари учун 5 ой муҳлат берилган, лекин ушбу давр мобайнида тарафлар
ярашмаган ва уларнинг оиласи тикланмаган. Суд томонидан оилани сақлаб
қолишга қаратилган ҳаракатлар ижобий натижа бермаган.
Бу ҳақида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “Муқумий” МФЙ ва
Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Гузар” МФЙ томонидан далолатномалар
тузилган.
Ушбу ҳолатлар тарафларнинг оиласини батамом барбод бўлганлигидан
ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим
(ОК 41-моддаси).
Суд тарафлар 2018 йил декабрь ойидан буён биргаликда эр-хотин бўлиб
яшамаётганлигини, бир оила бўлиб рўзғор юритмаётганлигини инобатга олиб,
оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага
келиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, тарафларни
никоҳдан ажратишни лозим топади.
Суд никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогарЧЧЧЧдан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг
40-41, 46-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар ЧЧЧЧнинг жавобгар ЧЧЧЧга нисбатан никоҳдан ажратиш
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Даъвогар ЧЧЧЧ ва жавобгар ЧЧЧЧ ўртасида 2018 йил 03 октябрь куни
Тошкент шаҳар Учтепа тумани ФҲДЁ бўлими томонидан №1490-сон билан
қайд этилган никоҳдан ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар 01.09.2019 йилда туғилган МММ исмли
фарзанди онасиЧЧЧЧнинг қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этишда даъвогарЧЧЧЧдан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи
Г.У.Опаева