Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7275 Дата решения 03.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бурханов Жасурбек Зиёвуддин ўғли Ответчик / Подсудимый Жураева Мадина Икромовна
Source ID 66977aea0f5d3825e2d87460 Claim ID 4824270 PDF Hash d156248f9a0c5f3e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 895 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 03 июнь Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар ХХХХХХХХХнинг жавобгар ББББББББББББга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-14062302/7275-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар ХХХХХХХХХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар БББББББББББББ билан ўрталаридаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 20 августдаги 2-1407-21-00781-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ХХХХХХХХХХХ дастлабки тушунтиришида даъво талабини қувватлаб, жавобгар БББББББББББББ билан 2021 йил 20 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, турмушини бошида жавобгар билан бир бирларини тушунмаганлигини, характерлари тўғри келмаслигини, ота-онасини уйлаб жавобгар билан бирга яшашга мажбур бўлганлигини, лекин жавобгар уни эр ўрнида ҳурмат қилмаслигини, 2021 йил ноябрь ойидан буён жавобгар билан бирга яшамаслигини, ўзига тегишли бўлган мол мулкларни олиб кетганлигини, олдин ҳам жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисида судга даъво ариза берганлигини, фарзанди бир ёшга тўлмаганлиги сабабли аризаси кўрмасдан қолдирилганлигини, жавобгар билан бирга яшай олмаслигини билдириб, суддан ўрталаридаги никоҳидан ажратишни сўраган. Судга жавобгар БББББББББББББ ариза билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг даъво талабини тан олмаслигини, никоҳдан ажрашишга норози эканлигини, даъвогар ундан кейин бошқа аёлга уйланиб 5 ой бирга яшаб қўйиб юборганлигини, фарзандини тақдирини уйлаб ажрашмоқчи эмаслигини, 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, фарзанди учун даъвогар билан ярашиб яшамоқчи бўлаётганлигини, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўраган. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХХХХХХХХХ ва БББББББББББББлар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 20 августдаги 2-1407-21-00781-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2022 йил 27 майда туғилган Зиёвуддинов Муҳаммадсамир Жасурбек ўғли исмли фарзанди бор. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлигини, аксинча, жавобгар ярашиш учун ҳаракат қилаётганлиги аниқланди. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар ХХХХХХХХХХХнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги, тарафларнинг ўртасида вояга етмаган фарзанди борлиги, жавобгар оиласини сақлашга харакат қилаётганлиги ҳамда тарафларда оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ХХХХХХХХХнинг жавобгар ББББББББББББга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов