Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/9975 Дата решения 03.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мамажонов Абдурахим Алижон Ответчик / Подсудимый Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизи
Source ID 6687dd0bb6bf6f28996e5fe9 Claim ID 4826102 PDF Hash f5c4ba8bdf8b1c4f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 230 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 3 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Р.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Мамажонов Абдурахим Алижон ўғлини жавобгар Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/9975-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, Даъвогар Мамажонов Абдурахим Алижон ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизи билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Мамажонов Абдурахим Алижон ўғли даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 05.08.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида 17.06.2020 йилда туғилган Алижонов Абдурахмон Абдурахим ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлишганлигини, ўзаро келишмовчилик оқибатида жавобгар билан 2021 йил апрель ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Жавобгар Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизи суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суднинг жавобгарни яшаш манзили бўлган Асака тумани, “Юқори кужган” МФЙ биносидаги сайёр суд мажлисига ҳам чиқмаганлигини, суд мажлисида қатнашмаслик сабабларини судга маълум қилмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасида жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли эканлигини назарда тутиб, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, тушунтиришлар ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагича тўхтамга келади. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Мамажонов Абдурахим Алижон ўғли билан жавобгар Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизи билан 05.08.2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида фарзандли 17.06.2020 йилда туғилган Алижонов Абдурахмон Абдурахим ўғли исмли бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2021 йил апрель ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 10.03.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Мамажонов Абдурахим Алижон ўғлининг жавобгар Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси рад қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 28.11.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Мамажонов Абдурахим Алижон ўғли ва жавобгар Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизига ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат тайинланган. Асака туман ҳокимлиги ва Асака туман “Юқори Кужган” ва “Кўркам” МФЙларининг хулосаларига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Суднинг 31.05.2024 йилдаги Асака тумани, “Юқори кужган” МФЙ биносидаги сайёр суд мажлисига маҳалла фаоллари томонидан жавобгар МФЙ биносидаги суд мажлисига чақиртирилган.Бироқ, жавобгар яшаш манзили МФЙ биносига яқин масофада бўлгани ҳолда қасддан суд мажлисида иштирок этмаган. Иш ҳужжатларида мавжуд Асака тумани, “Юқори кужган” МФЙнинг 31.05.2024 йилдаги маълумотномасида, Мамажонова Шахноза билан гаплашилганида фуқаро фарзандини бир ўзи боқаётганини, турмуш ўртоғи билан низолашиб келганлигини, у оилада яшамаслигини, сайёр суд мажлисига чақиришганида, жавобгарни онаси Н.Тешабоева суд мажлисига чиқмасликларини, бу ишга аралашмасликларини, хохлаган йўл билан ишини битиришини маълум қилганлиги баён қилинган. Ушбу ҳолатлар тарафларда оилани тиклашга хохиш-истак қолмаганлигини, оила тамомила барбод бўлганлигини англатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантириб, уларни никоҳларидан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б”-кичик бандига асосан даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. 3 Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Мамажонов Абдурахим Алижон ўғлининг жавобгар Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мамажонов Абдурахим Алижон ўғли ва жавобгар Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизи ўртасида 05.08.2019 йилдаги №788–сонли далолатнома ёзуви билан Асака туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Мамажонов Абдурахим Алижон ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ушбу никохдан 17.06.2020 йилда туғилган Алижонов Абдурахмон Абдурахим ўғли исмли бир нафар бола Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизининг тарбияси ва қарамоғида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Мамажонова Шахнозабону Хусниддин қизига ўзининг никохгача бўлган – Мирзаматова фамилиясига қайтиш хуқуқи борлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: Э.К.Сабиров