Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2301/10109 Дата решения 03.06.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди Судья Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Алиева Машхурахон Жумабой қизи Ответчик / Подсудимый Валиев Отабек Нуманжонович
Source ID 6687d089b6bf6f28996e5fe5 Claim ID 4844512 PDF Hash cb8dc01a23909350... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 987 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 3 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи – фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси Э.К.Сабиров, судья ёрдамчиси И.Парпиевнинг котиблигида, даъвогар Валиева (Алиева) Машхурахон Жумабой қизини жавобгар Валиев Отабек Нуманжоновичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1702-2301/10109-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар Даъвогар Валиева Машхурахон Жумабой қизи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Валиев Отабек Нуманжонович билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Валиева Машхурахон Жумабой қизи даъвосини қувватлаб, жавобгар билан 21.01.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, турмушлари давомида фарзандли бўлишмаганлигини, жавобгар билан дунёқарашлари ва хатти-харакатлари бир-бирларига тўғри келмаганлиги оқибатида жавобгар билан 2022 йил февраль ойидан буён алоҳида-алоҳида яшаб келишаётганлигини, жавобгар билан келажакда хам бирга яшай олмаслигини, ўзи бошқа оила қуриш ниятида эканлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Дастлабкти суд мажлисида жавобгар Валиев Отабек Нуманжонович “Telegram” мобил иловаси орқали сўралган даъвони тан олиб даъвогар билан никохдан ажрашишга рози эканлигини билганлигини, кегинги суд мажлиси вақти ва жойидан тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да суд мажлисга келмаганлигини келмаганлик сабабларини судга маълум қилмаганлигини, инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига риоя қилган ҳолда ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, тушунтиришни тинглаб ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида «Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконияти йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади»-деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль кунги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарорининг 16-бандида «Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолатдагина қаноатлантирилиши лозим»-деб кўрсатилган. Судда аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Валиева Машхурахон Жумабой қизи билан жавобгар Валиев Отабек Нуманжонович 21.01.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Турмушлари давомида фарзандли бўлмаганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчилик оқибатида 2022 йил февраль ойиданбуён алоҳида-алоҳида яшаб келишмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 14.11.2023 йилдаги ажрими билан даъвогар Валиева Машхурахон Жумабой қизи ва жавобгар Валиев Отабек Нуманжоновичга ярашиб олишлари учун муҳлат тайинланган. Асака туман “Абу Али ибн Сино” МФЙнинг ҳулосасига кўра берилган муҳлат ичида тарафларни яраштиришни ва оилани тиклашни имкони бўлмаган. Суд, юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогар Валиева Машхурахон Жумабой қизи ва жавобгар Валиев Отабек Нуманжонович ўрталарида оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, келтирилган даъвони қаноатлантириб, уларни никоҳларидан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова давлат божи ставкаларининг 5-“б” кичик бандига асосан тарафларни хар биридан базавий хисоблаш миқдорининг бир ярим бараваридан жами уч баравари миқдоридаги давлат божини ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253моддаларига қўлланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Валиева Машхурахон Жумабой қизининг жавобгар Валиев Отабек Нуманжоновичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Валиева Машхурахон Жумабой қизи ва жавобгар Валиев Отабек Нуманжонович ўртасида 21.01.2022 йилдаги №2-1703-22-00122сонли далолатнома ёзуви билан Асака тумани 1-сон ФХДЁ бўлимида қайд этилган никоҳларидан ажратилсин. Даъвогар Валиева Машхурахон Жумабой қизидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Валиев Отабек Нуманжоновичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никохдан ажратишни қайти этиш вақтида даъвогар Валиева Машхурахон Жумабой қизига ўзининг никохгача бўлган қизлик фамилияси Алиевага қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича Андижон судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Э.К.Сабиров