← Назад
Решение #1277808 Гражданские
Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 249 | — | law |
Текст решения
4 794 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил июнь ойининг 3 кунида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи
судья С.Абдукадирова, М.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Эрахмедова
Мохигул Хубибуллаевнанинг жавобгар Эрахмедов Лочинбек Режаповичга
нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги 2-1706-2401/7515-сонли фуқаролик иши
ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни суд,
Даъвогар Эрахмедова Мохигул Хубибуллаевна судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар Эрахмедов Лочинбек Режапович билан ўрталаридаги
никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Эрахмедова Мохигул Хубибуллаевна даъвони
қувватлаб, жавобгар Эрахмедов Лочинбек Режапович билан 18.09.2012 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари
давомида икки нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли
2020 йил январь ойида ажрашганлигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини,
оила барбод бўлганлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини баён қилиб,
жавобгар Эрахмедов Лочинбек Режапович билан ўрталаридаги никоҳдан
ажратишни сўраб, тушунтириш берди.
Суд мажлисида жавобгар Эрахмедов Лочинбек Режаповични вакили
А.Ортиқов даъвони тан олиб, жавобгар Эрахмедов Лочинбек Режапович даъвогар
Эрахмедова Мохигул Хубибуллаевна билан 18.09.2012 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар
фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил январь
ойидан буён бирга яшамаётганликларини, ярашиш учун берилган муҳлат давомида
ҳам оиласи тикланмаганлигини, ажрашишга рози эканлигини баён қилиб,
тушунтириш берди.
Суд, суд мажлисидаги тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларига
қараганда,
даъвогар
Эрахмедова
Мохигул
Хубибуллаевна жавобгар Эрахмедов Лочинбек Режапович билан 18.09.2012 йилда
қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлар.
Биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил январь ойидан буён
бирга яшамайдилар.
Даъвогар Эрахмедов Лочинбек Режаповични жавобгар Эрахмедова
Мохигул Хубибуллаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
суднинг 2023 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори билан рад этилган.
Тарафларни яраштириш чораси кўрилиб, 2023 йил 16 ноябрдаги ажрими
билан эр-хотин ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Булоқбоши туман Сарбонтепа МФЙ ва Булоқбоши туман Қақир МФЙ
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан берилган
хулосаларга кўра, Эрахмедова Мохигул Хубибуллаевна ва Эрахмедов Лочинбек
Режапович 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, уларни
оиласини тиклаш бўйича чора-тадбирлар кўрилганлиги, бироқ тарафлар оилани
тиклашга қарши эканлиги сабабли оилани тиклашни имкони бўлмаганлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
«Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида»ги 06-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича ва
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига мувофиқ никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг
иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Суд тарафлар оилани тиклашни истамаётганлигини, улар ўртасидаги
оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафларга оилани тиклаш учун
имконият берилгани, бироқ оилани тиклаш учун кўрилган чоралар самара
бермаганлигини инобатга олиб, тарафларни бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб, уларни
никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда тарафлардан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида
давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-моддасини
қўллаб, суд,Қ А Р
О Р
Қ И Л А Д И :
Даъвогар Эрахмедова Мохигул Хубибуллаевнани жавобгар Эрахмедов
Лочинбек Режаповичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Эрахмедова Мохигул Хубибуллаевна билан жавобгар Эрахмедов
Лочинбек Режаповичлар ўртасидаги Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлими томонидан
18.09.2012 йилда 533-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда тарафларнинг ҳар биридан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
имзо
Ҳал қилув қарори нусхаси аслига тўғри:
Судья
С.Абдукадирова
С.Абдукадирова