← Назад
Решение #1277810 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| харажатлар амалдаги ФПК | 132 | — | law |
Текст решения
6 459 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 31 куни фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида видеконфренцалоқа
режимида бўлиб,
Раислик этувчи: Н.Э.Тўраева,
судья ёрдамчиси Б.Юнусовнинг котиблигида, даъвогар Бозоров
Бахтиёр Жуманазаровичнинг жавобгар Усанова Наргиза Соатмуродовнага
нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги №2-1904-2302/9893-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Бозоров Бахтиёр Жуманазарович даъво талабида, жавобгар
Усанова Наргиза Соатмуродовна билан 26.11.2015 йил қонуний никоҳдан
ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, ўрталарида 2 нафар фарзанди борлигини,
жавобгар ҳарактерлари тўғри келмаганлигини, ўрталарида иззат-ҳурмат
йўқолганлигини, жавобгар билан ўрталарида оилавий келишмовчилик
кўпайиб кетганлигини, 2019 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, эрхотинлик муносабатлари батамом тугаганлигини билдириб, суддан никоҳдан
ажратишни сўраган.
Дастлабки суд мажлисида сўралган даъвогар Бозоров Бахтиёр
Жуманазарович даъво талабини қувватлаб,унда келтирган важларини
такрорлаб, жавобгар билан бирга яшамаслигини, жавобгар билан эрхотинлик муносабатлари тугаганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини
билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Усанова Наргиза Соатмуродовна
даъво талабини тан олиб, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, оилани
тиклаш имкони йўқлигини, эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини баён
қилиб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, суд мажлисида тарафларнинг тушунтиришини тинглаб,
фуқаролик ишида мавжуд бўлган материал ва ҳужжатларни атрофлича
ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Аниқланишича,тарафлар 26.11.2015 йил қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурган.
Бу ҳақида Қумқўрғон туман ФҲДЁ бўлими томонидан №1933-сонли
далолатнома ёзуви қайд этилган.
Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 2 нафар фарзанди бор.
Ўзаро келишмовчиликлар натижасида тарафлар бирга эр-хотинлик
муносабатида яшамайди. Умумий рўзғор юритмайди.
Тарафлар ўзаро муносабатлари тўғри келмай, 2019 йилдан буён бирга
яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган.
чиқиб, суд томонидан 21.11.2023 йил тарафлар ярашишлари учун 5 ой
мухлат тайинланганлиги сабабли ишни кўрилиши кейинга қолдирилган.
Қумқўрғон туман оила ва хотин қизлар бўлимининг хулосасига кўра,
тарафлар 2019 йилдан буён бирга яшамаётганлиги, тарафлар яшашни
ҳоҳламаслиги,
алоҳида яшаб келаётганлигини, тарафлар ажрашишга
розилиги сабабли тарафларни яраштириш имкони бўлмаганлигини ва оилани
тиклашга асос йўқлиги маълум қилинган.
Ушбу даврда тарафлар оилани тиклашга ҳаракат қилишмаган.
Суд томонидан берилган мухлат давомида тарафлар ярашмаган, шу
сабабли ушбу оилани яраштиришни имкони йуқ.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра, оила
жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига
асосланади.
Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий,
ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандига кўра,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд тарафларнинг судда берган тушунтиришини эшитиб, ишдаги
хужжатларни ўрганиб чиқиб, улар узоқ муддат давомида бирга
яшамаётганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини, тарафлар узоқ муддат
давомида эр-хотинлик муносабатида бўлмаганлигини, оилани сақлаб
қолишнинг иложи йўқ деган хулосага келиб, даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига
асосан никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун эр-хотин
биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг
1,5 дан 3 бараваригача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг
иккаласидан) давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, никоҳдан ажратилганлигини қайд этишда, давлат фойдасига
ундирилиши лозим бўлган давлат божини тарафлардан ундиришни лозим
топади.
Шу билан бирга суд, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги ФПКнинг 132-моддасига асосан
суд харажатлари таркибига киритилганлиги боис, ушбу кодекснинг 138моддасига асосан даъвогар Бозоров Бахтиёр Жуманазаровичдан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига 85.000 сўм ундиришни
лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249253-моддаларини қўллаб,
Даъвогар Бозоров Бахтиёр Жуманазаровичнинг жавобгар Усанова
Наргиза Соатмуродовнага нисбатан «никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Бозоров Бахтиёр Жуманазарович ва жавобгар Усанова
Наргиза Соатмуродовна 26.11.2015 йилда Қумқўрғон туман ФҲДЁ бўлими
томонидан №1933-сонли далолатнома ёзувига асосан қайд этилган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этишда тарафларнинг ҳар биридан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъвогар Бозоров Бахтиёр Жуманазаровичнинг ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, банк: МБ
ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919
реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 85.000 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Н.Э.Тўраева