Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2302/6693 Дата решения 31.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Назиров Умиджон Иномжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошпўлатова Хумора Кучкаровна Ответчик / Подсудимый Усманов Мирзохид Абдунабиевич
Source ID 6682ac88b6bf6f28996e5e83 Claim ID 4802707 PDF Hash 24ad336abee451d0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Бундай холда суд ФПК нинг 220-моддаси Бундай холда суд ФПК 220 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
тгани сабаб Оила кодексининг 45-моддаси тгани сабаб Оила кодекси 45 code_article
ва ФПК нинг 138-моддаси ва ФПК 138 law
Текст решения 8 017 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 31-куни фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи судья У.Назиров, М.Султанованинг котибалигида, даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровнанинг жавобгар Усмонов Мирзохид Абдунабиевичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-17062302/6693-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровна судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровна ва жавобгар Усмонов Мирзохид Абдунабиевич ўртасида 2006 йил 19-сентябрда Тошкент туман ФҲДЁ бўлимида №667-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратиб беришликни сўраган. Суд мажлисида интернет ижтимоий тармоқ орқали иштирок этиб, даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровна ўзининг даъвосини қувватлаб берган кўрсатмаларида, жавобгар Усмонов Мирзохид Абдунабиевич билан 2006 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2015 йил августь ойида фактик ажрашганликларини, уларни оиласини тиклашни имкони йўқлигини, ўзаро ажрашиб кетганига яқин ўн йил бўлганлигини, оила тамоман барбод бўлганлигини, ўрталарида фарзанд ѐки ва мулкий низолари ҳам йўқлигини, оиласи тикланмаслигини, жавобгар икки маротаба бошқа аѐл билан турмуш қурганлигини, уларни оиласини тиклаш имкони умуман йўқлигини баѐн қилиб, жавобгар Усмонов Мирзохид Абдунабиевич билан ўрталаридаги никоҳдан яна муддат бермасдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисига жавобгар Усмонов Мирзохид Абдунабиевич тегишли тартибда бир неча бора чақирилсада узрсиз сабабларга кўра иштирок этмади. Бундай холда суд ФПК нинг 220-моддасига асосан жавобгарни иштирокисиз ишни кўришликни лозим топади. Суд, суд мажлисида даъвогар тушунтиришларини эшитиб, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, ишда ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровна жавобгар Усмонов Мирзохид Абдунабиевич билан 2002 йилда шаърий асосда турмуш қурган ва турмушларини 2006 йил 19-сентябрда Тошкент туман ФҲДЁ бўлимида №667-сон билан қонуний расмийлаштирган. Тарафлар биргаликдаги турмушларидан 18.01.2004 йилда туғилган Абдунабиев Мирзахмад Мирзохид ўғли исмли бир нафар вояга етган фарзандлари бор. Тарафлар 2015 йил августь ойидан, яъни тўққиз йилдан буѐн бирга яшамайдилар. Оилани барбод бўлишига тарафларнинг “муросасизликлари” сабаб бўлган. Даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровна дастлаб жавобгар билан никохдан ажрашиш учун ушбу судга мурожаат этганида, суд томонидан 07.06.2019 йилда уларни никохдан ажратиш ҳақидаги даъвоси асоссиз деб топилиб, қаноатлантиришдан рад этилган. Даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровна фарзанди вояга етганидан сўнг такроран ниикохдан ажрашиш учун туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат этганида, жавобгар ихтиѐрий ФҲДЁ бўлимига бормаганлиги сабаб судга мурожаат этишликни тушунтирган. Даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровна никохдан ажрашиш учун яна такроран мурожаат этганида, суд тарафларни яраштириш чорасини кўриб, даъвогарни никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси бўйича суднинг 2023 йил 25октябрдаги “Эр-хотиннинг ярашиб олишлари учун 6 ой муҳлат берилган” ва суднинг муҳлат бериш ҳақидаги ажрими Тошкент туман хокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлимига ва Булоқбоши туман “Баландчек” МФЙ ларнинг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари”га оилани яраштириш чорасини кўриш учун юборилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат ҳимоясидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиѐрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади, деб кўрсатилган бўлиб, гарчи даъвогар муросасизликни ва узоқ йиллардан буѐн бирга яшамаѐтганлиги рўкач қилиб муддат бермасдан никохдан ажратишни талаб қилган бўлса-да, бироқ суд томонидан дастлаб ушбу оилани яраштириш чораси кўрилиб, даъвоси рад қилинган, сўнгра 6 ой мухлат берилган, бироқ суднинг муҳлатлари давомида ҳам оила тикланмаган, тарафлар ярашмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд, даъвогарни оилани тиклашни истамаѐтганлигини, никох ихтиѐрийлик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланишини, улар ўртасидаги оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафлар ўтган тўққиз йилдан буѐн фактик ажрашган ҳолда яшаѐтганлигини, тарафларга оилани тиклаш учун суд томонидан ҳам бир неча бора имконият берилганлиги ҳамда “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан ҳам ушбу оилани яраштириш чораси кўрилганлиги, бироқ ушбу оилани тиклаш имкони бўлмагани, кўрилган чоралар самара бермаганлигини инобатга олиб, суд тарафларни бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб, суд уларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 30-бандида, Судларга тушунтирилсинки, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли. Бироқ, унинг хоҳишига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаѐтганда суд томонидан унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Агар мазкур масала суд томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилади (ОК 220-моддаси)-деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришга асосан даъвогарни турмушдан аввалги фамилиясига қайтариш ѐки турмушдан кейинги фамилиясида қолиш масаласини ҳал қилишни ФҲДЁ бўлимлари ихтиѐрида қолдиришликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиѐти тўғрисида” ги қарорининг 29-бандида, эр-хотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаѐтганлигини ҳисобга олади). Суд, даъвогарни даъвоси қаноатлантирилаѐтгани сабаб Оила кодексининг 45-моддаси ва ФПК нинг 138-моддасига асосан никохдан ажратишни расмийлаштиришда тарафларнинг мулкий аҳволини ва бошқа ҳусусиятларини инобатга олиб, тарафлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 баробари миқдоридан давлат божи ундиришликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб, суд,Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : Даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровнани жавобгар Усмонов Мирзохид Абдунабиевичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Ташпулатова Хумора Кучкаровна ва жавобгар Усмонов Мирзохид Абдунабиевич ўртасида 2006 йил 19-сентябрда Тошкент туман ФҲДЁ бўлимида №667-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 (бир ярим) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи имзоланган У.Назиров