← Назад
Решение #1277813 Гражданские
Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекс | 40 | — | code_article |
Текст решения
2 529 символов
А Ж Р И М
(Эр-хотин ярашиб олишлари учун мухлат бериш ҳақида)
М
2023 йил ноябрь ойининг 17-кунида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро судининг очик суд мажлиси ўз идора биносида бўлиб, раислик
килувчи фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси
У.Назиров, М.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар Насируллаев Саидаброр Саидакбар ўғлининг жавобгар Насируллаева
Гулшодахон Вахобжон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-17062302/7424-сонли фуқаролик иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагилар:
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Насируллаев Саидаброр Саидакбар ўғли
судга жавобгар
Насируллаева Гулшодахон Вахобжон қизига нисбатан “Никоҳдан ажратиш
ҳақида”ги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Насируллаев Саидаброр Саидакбар ўғли ўз
даъвосини қувватлаб берган кўрсатмасида, жавобгар Насируллаева Гулшодахон
Вахобжон қизи билан 09.09.2020 йил кунида қонуний никоҳ асосида турмуш
қурганликларини, биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли бўлмаганлигини,
тарафлар 2022 йил августга қадар бирга яшаганлигини, жавобгар билан оиласи
тикланмаслигини баѐн этиб, жавобгар билан қонуний никоҳдан ажратиб
беришликни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Насируллаева Гулшодахон Вахобжон қизини
ишончли вакили, онаси Х.Абубакирова даъвога иқрор булмай берган
кўрсатмасида, куѐви ва қизи ўртасида мулкий низолари борлигини, шуни хал қилиб
олишлари учун вақт беришни сўради.
Суд, тарафларнинг кўрсатмаларини эшитиб, фуқаролик иш ҳужжатлари
билан танишиб чиқиб, тарафлар ўртасида оилани тиклаш чораларини кўришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекснинг 40-моддаси 2-қисмида “Суд
ишни кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиб олишлари учун олти
ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли”- деб кўрсатилган.
Шунга кўра, суд ишни ҳар томонлама атрофлича муҳокама қилиб, даъвогар
ва жавобгарнинг оиласини тиклаб, ўзаро ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат
тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 40моддаси, ФПКнинг 271-272-моддаларини кўллаб, суд,А Ж Р И М
К И Л А Д И :
Даъвогар Насируллаев Саидаброр Саидакбар ўғлининг жавобгар
Насируллаева Гулшодахон Вахобжон қизиларга ўзаро ярашиб олишлари учун уч
ой муҳлат берилсин.
Жалақудуқ туман хокимлиги хотин-қизлар бўлимига ҳамда Туялас ва Урғу
МФЙ ларга тарафларни яраштириш чорасини кўриш учун ушбу ажрим юборилсин.
Фуқаролик ишини кўриш 2024 йил февраль ойининг 17-куни соат 16-30 га
қолдирилсин.
Ажримга нисбатан шикоят ѐки протест келтирилиши мумкин эмас.
Раислик қилувчи
У.Назиров