← Назад
Решение #1277814 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 122 | — | law |
Текст решения
3 090 символов
А Ж Р И М
(фуқаролик ишни кўрмасдан қолдириш ҳақида)
280
2024 йил май ойининг 31-кунида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро суди биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи
У.Назиров, судья ѐрдамчиси М.Султанованинг котиблигида,
даъвогар Ашурова Нигора Комилжоновнанинг жавобгари Ашуров
Улуғбек Давлатмуродовичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-17062302/6831-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб,
қуйидагилар,
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Ашурова Нигора Комилжоновна судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда даъвогар Ашурова Нигора Комилжоновна ва жавобгар
Ашуров Улуғбек Давлатмуродович ўртасида 2008 йил 19-ноябрда
Булоқбоши туман ФҲДЁ бўлимида №896-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратиб беришликни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Ашурова Нигора Комилжоновнанинг
вакили, даъвосини қувватлаб берган кўрсатмаларида, жавобгар Ашуров
Улуғбек Давлатмуродович билан 2008 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли
бўлгани, опаси ҳозирда Россия давлатида ишда эканлигини, уларга муддат
бермасдан ниохдан ажратиб беришни сўраб, тушунтириш берган.
Суд мажлисига жавобгар Ашуров Улуғбек Давлатмуродович
кўрсатилган манзил бўйича Андижон шахар 4-кичик туман 9-уй 26хонадонга тўрт маротаба чақирув қоғози юборилганида, ушбу уйда
истиқомат қилувчи бошқа фуқаро эканлигини, жавобгар бу ерда
яшамаслигини маълум қилган.
Гарчанд, муқаддам мазкур фуқаролик иши судда кўриб чиқилиб,
тарафларга ярашиб олишлари учун мухлат берилган бўлса-да, бироқ
мухлатдан аввал ҳам жавобгарни суд мажлисида шахсан иштирокини
таъминлаб бўлмаганлиги, мухлатдан сўнг эса ҳар икки тараф ҳам шахсан
судда иштирок этмаѐтганлиги, жавобгарни иштирокисиз уни ҳабардор
қилмаган ҳолда Олий суд пленумига зид равишда уларни қонуний
расмийлаштирилган никохдан ажратиш ҳақидаги ишни кўриш имкони
йўқлигини, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги
380-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғинининг комиссиялари
тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига асосан МФЙ ларнинг “Оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари” томонидан тарафларни шахсан
иштирокисиз оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги якуний
хулосаларисиз никохдан ажратиш имкони йўқлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси 5-бандида, ишни ўзининг
иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи
чақирув бўйича судга келмаса; ишни кўрмасдан қолдиради деб кўрсатилган
талабини қўллаб, суд мазкур фуқаролик ишини кўрмасдан қолдиришликни
лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-модда 5банди, 271-272-моддаларини қўллаб, суд,А Ж Р И М
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Ашурова Нигора Комилжоновнанинг жавобгари Ашуров
Улуғбек Давлатмуродовичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги
фуқаролик иши кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим топширилган кундан эътиборан 20
кун муддат ичида шу суд оркали Андижон вилоят судига хусусий шикоят,
прокурор эса хусусий протест келтиришга хаклидирлар.
Судья
имзоланган
У.Назиров