← Назад
Решение #1277815 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
2 229 символов
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро
суди 2024 йил май ойининг 31 куни, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья: А.А.Ражабов,
Судья ёрдамчиси И.Абдубанноевнинг котиблигида,
Даъвогар Дусмухамедов Гайрат Бахтиеровичнинг жавобгар Зайнуддинова
Садоқатга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган 2-1003-2311/22121-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар Дусмухамедов Гайрат Бахтиерович жавобгар
Зайнуддинова Садоқатга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Дастлаб суд мазкур иши бўйича 23.10.2023 йилда ажрим чиқариб
тарафларга ярашиши учун 6 ой муҳлат тайинлаган ва суд мажлиси 23.04.2024
йил соат 10-00га тайинланган.
Тарафлар 23.04.2024 йил соат 10-00га ва 31.05.2024 йил соат 10-00га
тайинланган суд мажлисига келиш ҳақида огоҳлантирилганлар.
Суд томонидан тайинланган навбатдаги суд мажлисларига тарафлар
келмади ва суд мажлисига келмаслик сабабини судга маълум қилмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал
кодекси
122-моддасининг 5-бандида, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни
илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз
судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш
мумкин эмас, деб ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдириши кўрсатилган.
Бундай ҳолатда суд фуқаролик ишини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ :
Даъвогар Дусмухамедов Гайрат Бахтиеровичнинг жавобгар Зайнуддинова
Садоқатга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажрим устидан у суд томонидан топширилган ёки юборилган кундан
эътиборан йигирма кун ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
апелляция тартибида кўриб чиқилмаган биринчи инстанция судининг ажрими
устидан ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида хусусий шикоят берилиши ва прокурор хусусий протест
келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Нусхаси аслига тўғри, Судья:
А.А.Ражабов