← Назад
Решение #1277816 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| лган | 23 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 24 | — | code_article | |
| онунинг | 44 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 126 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
11 290 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 31 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
бўлиб,
Раислик қилувчи: судья С.Жўрабоев,
А.Хурсановнинг котиблигида, адвокат Ф.Маманазаровнинг
иштирокида
даъвогар
Андижон
туман
ҳокимиятининг
жавобгарлар “Куйган ёр деҳқон бозори” МЧЖ, Ганиев Одилхон
Сайдуллаевичга
нисбатан
2019 йил 26 апрелдаги 1-сонли “Ер участкасини узоқ муддатга
ижарага олиш” шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
асосий ва қўшимча даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012305/23055-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар
Даъвогар Андижон туман ҳокимияти жавобгар “Куйган ёр
деҳқон бозори” МЧЖ, Ганиев Одилхон Сайдуллаевичга нисбатан
2019 йил 26 апрелдаги 1-сонли “Ер участкасини узоқ муддатга
ижарага олиш” шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили Мирзаев Мухаммадалихон
Мадихонович даъвони қувватлаб, Андижон туман ҳокимияти
“Куйган ёр деҳқон бозори” МЧЖнинг 51,38 фоиздан иборат улуши
билан жамият таъсисчиси ҳисобланишини, Андижон туман
Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил 31 март куни
003-сон билан қайта рўйхатдан ўтган “Куйган ёр деҳқон бозори”
МЧЖнинг янги таҳрирдаги Уставида ҳам мазкур ҳолат
кўрсатилганлигини, янги таҳрирдаги Уставга кўра “Куйган ёр
деҳқон бозори” МЧЖнинг 23,52 фоизи “Зафарли тонг савдо”
МЧЖга, 25,10 фоизи Исаков Улуғбекка тегишли улуш
ҳисобланишини, 2019 йилнинг 26 апрель куни “Куйган ёр деҳқон
бозори” МЧЖнинг раҳбари Х.Хожиматов жавобгар Ганиев
Одилхон Сайдуллаевичга Ўзбекистон Республикасининг “Ижара
тўғрисида” ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
27.03.2017 йилдаги қарорига зид равишда ер участкасини узоқ
муддатли ижарага бериш ҳақида шартнома имзолаганлигини,
низоли ижара шартномасини тузиш учун асос қилиб олинган
“Куйган ёр деҳқон бозори” МЧЖ нинг 2018 йил 21 сентябрь кунги
28-сонли таъсисчилар йиғилиши умуман ўтказилмаганлигини,
низоли ижара шартномаси Қонун ва жамият Уставида
белгиланган талабларга тўлиқ зид ҳисобланишини билдириб,
даъво талабларини қаноатлантириб, 2019 йил 26 апрелдаги 1сонли
“Ер
участкасини
узоқ
муддатга
ижарага
олиш”
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар “Куйган ёр деҳқон бозори” МЧЖ
раҳбари Хусанов Улуғбек Акрамович даъво талабларини тўлиқ тан
олиб, низоли ижара шартномасини тузиш учун асос қилиб
сентябрь кунги 28-сонли таъсисчилар йиғилиши умуман
ўтказилмаганлигини, шу сабабли йиғилиш баёни ҳам жамият
иштирокчиларининг 2022 йил 4 март кунги навбатдан ташқари
умумий йиғилишида атрофлича муҳокама қилиниб, аслида
ўтказилмагани ва ҳамда жамият уставида белгиланган қоидаларга
зидлиги сабабли йиғилиш қарори билан бекор қилинганлигини
билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси бўлиши ҳақида жавобгар Ганиев Одилхон
Сайдуллаевич тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида ҳозир бўлмади. Шу сабабли суд, фуқаролик ишини
Ўзбекистон
Республикаси
ФПКнинг
220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд
тарафларнинг
тушунтиришларини,
адвокатнинг
музокара сўзини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2019 йил 26 апрель куни
Андижон тумани “Куйган ёр деҳқон бозори” МЧЖ собиқ раҳбари
Х.Хожиматов ҳамда жавобгар Ганиев Одилхон Сайдуллаевич
ўртасида “Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш” ҳақидаги
1-сонли шартнома имзоланган.
Мазкур шартномани тузиш учун “Куйган ёр деҳқон бозори”
МЧЖнинг 2018 йил 21 сентябрь кунги 28-сонли таъсисчилар
йиғилиши баёни асос қилиб олинган.
Низоли шартноманинг 1-бандига асосан ижарага берувчи
жамият
2019 йил 26 апрелдан 2039 йил 31 декабргача бўлган муддатга
жамият ҳудудида жойлашган 1200 кв.метр ер участкасини
ижарага
топшириши,
ижарага
олувчи
Ганиев
Одилхон
Сайдуллаевич бозор ва савдо дўконлари қуриш учун ер майдонини
қабул қилиб олиши, ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари
мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган илова
қилинаётган харитада кўрсатилишига келишилган.
Шартноманинг 8-бандига асосан ижарага берувчи, яъни
“Куйган ёр деҳқон бозори” МЧЖ ижарага олинган ер
участкасининг белгиланган муддатларда, шартнома шартларига
мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаши лозимлиги, даъвогар
Ганиев Одилхон Сайдуллаевич эса ажратиб берилган ер
майдонида қурилишни якунлаб, иш фаолиятини бошлаганидан
сўнг 1 кв.метр ер майдони учун 6.000 сўмдан, жами 1200 кв.метр
учун 7.200.000 сўмдан ижара ҳақи тўловини ҳар ойнинг 15
санасига қадарли амалга ошириб бориши лозимлиги кўрсатилган.
Андижон вилоят Адлия бошқармасининг 2003 йил 11
декабрдаги 59/03-сонли қарори билан рўйхатга олинган “Куйган
ёр деҳқон бозори” МЧЖ Уставининг 9.5-бандида жамият
таъсисчиларининг умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари
аниқ
кўрсатилган
бўлиб,
унга
кўра
Уставнинг
кўрсатилган бўлиб, низоли ижара шартномаси бўйича 236 ойга
тўлов миқдори жами 1.699.200.000 сўмни (1 кв.метр ер майдони
учун
6.000
сўмдан,
жами
1200 кв.метр учун 7.200.000 сўм) ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
тўғрисидаги Қонунининг 41-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга
киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга
нисбатан қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 2021 йил 16
август кунигача амалда бўлган 23-моддаси талабига кўра, ер
участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк
қилиб бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга
оширилади.
Эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб
берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация
қилиш)
фақат
шу
участка
белгиланган
тартибда
олиб
қўйилганидан (сотиб олинганидан) кейин амалга оширилади.
Мазкур
кодекснинг
24-моддаси
талабига
кўра,
ер
участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси
шартларида
муддатли,
ҳақ
эвазига
эгалик
қилиш
ва
фойдаланишдан иборатдир.
Ер участкасини шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси
фуқароларига ва юридик шахсларига – туман ва шаҳар
ҳокимлари ижарага берадилар.
Қишлоқ
хўжалиги
корхоналари,
муассасалари
ва
ташкилотлари ер участкаларини ички хўжалик ижараси
тартибида фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш учун
ижарачиларга бириктириб қўйиши мумкин.
Ижарага берилган ер участкаси ёки унинг бир
қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади.
Низоли ижара шартномасида кўрсатилган 1.200 кв. метрдан
иборат ер майдони “Куйган ёр деҳқон бозори” МЧЖга Андижон
туман
ҳокимининг
2010 йил 15 январь кунги 15-қ-сонли қарори билан берилган.
Бу ҳолатда “Куйган ёр деҳқон бозори” МЧЖ юқоридаги
қонун нормасига зид равишда ер участкасини ваколати бўлмаган
ҳолда узоқ муддатли ижарага бериш бўйича шартнома тузган.
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган
ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги
Қонунинг 44-моддаси талабига кўра, агар жамиятнинг уставида
йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган
бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул
қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун
бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган
жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ
қийматга
эга
бўлган
мол-мулкни
жамиятнинг
олиши,
мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ
бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб
ҳисобланади.
Мазкур модданинг 3-қисмига асосан эса, йирик битимни
тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий
йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26
апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини
ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги ПҚ 1326-сонли қарорининг 3-банди 3-хатбошисига
кўра, бозорларнинг ҳудудида (қонун ҳужжатларига мувофиқ
деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида замонавий савдо
комплексларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш истисно
қилинган
ҳолда)
ер
участкалари
ажратиб
берилишига,
шунингдек бозорга тегишли кўчмас мулк объектларини
жисмоний
ва
юридик
шахсларга
мулк
қилиб
топширилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116моддасига
кўра,
қонунчиликнинг
талабларига
мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки
ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўзўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс
114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар
қўлланилади.
Мазкур Кодекснинг 126-моддаси асосан эса, агар шахснинг
битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс
ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада,
қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим
тузилаётган
вазиятдан
аниқ
кўриниб
турган
деб
ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан
чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс
ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар,
битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки
олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина
битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши
мумкин
Суд даъво аризани атрофлича муҳокама қилиб, низоли ижара
шартномасини тузишда “Куйган ёр деҳқон бозори” МЧЖ собиқ
раҳбари Х.Хожиматовда ер участкасини узоқ муддатга ижарага
бериш юзасидан якка тартибда ҳал қилиш бўйича алоҳида
ваколати мавжуд бўлмаганлигини, бундай битимни тузиш тартиби
қонун
билан
тартибга
солинганлигини,
низоли
ижара
шартномасини тузишда қонунда аниқ белгиланган талаб ҳамда
жамиятнинг Уставидаги тартибга риоя қилинмаганлигини, низоли
битимни тузишда юқорида таъкидланган қонун нормаси
бузилганлигини,
қолаверса
бу
ҳолат
жамият
уставида
белгиланган қоидаларга зидлигини ҳам ҳар томонлама инобатга
олиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан
ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса,
суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат
даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган
бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб
беради.
Суд давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогар томонидан дастлаб тўланган 2.230.000 сўм миқдоридаги
давлат
божи,
18.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан мазкур суммани
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб,
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Андижон туман ҳокимиятининг жавобгар «Куйган
ёр деҳқон бозори» МЧЖ, Ганиев Одилхон Сайдуллаевичга
нисбатан
2019 йил 26 апрелдаги 1-сонли «Ер участкасини узоқ муддатга
ижарага олиш» шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
асосий ва қўшимча даъво аризаси қаноатлантирилсин.
2019 йил 26 апрель куни Андижон тумани “Куйган ёр
деҳқон бозори” МЧЖ ҳамда жавобгар Ганиев Одилхон
Сайдуллаевич
ўртасида
“Ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш” ҳақидаги 1-сонли
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин.
Жавобгар Андижон тумани “Куйган ёр деҳқон бозори”
МЧЖдан даъвогар Андижон туман ҳокимияти фойдасига дастлаб
тўланган
2.230.000 сўм миқдоридаги давлат божи, 18.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри, судья
С.Жўрабоев