← Назад
Решение #1277817 Гражданские
Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 456 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ
ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 15 кунида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик
қилувчи судья С.Абдукадирова, М.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар
Хомидов Асадилло Обидовичнинг жавобгар Хомидова Сорахон Файзулло
қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги 2-1706-2401/7224-сонли
фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни суд,
Даъвогар Хомидов Асадилло Обидович судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар Хомидова Сорахон Файзулло қизи билан
ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Хомидов Асадилло Обидович даъвони
қувватлаб, жавобгар Хомидова Сорахон Файзулло қизи билан 10.06.2019
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги
турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2021 йил апрель ойи да ажрашганлигини, оилани
тиклашни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини, ўрталарида мулкий
низолари йўқлигини, бошқа оила қурмоқчи эканлигини баён қилиб, жавобгар
Хомидова Сорахон Файзулло қизи билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни
сўраб, тушунтириш берди.
Суд мажлисида жавобгар Хомидова Сорахон Файзулло қизи суд
мажлисида иштирок этмади. Суд ушбу фуқаролик ишини ФПКнинг 220моддасига асосан жавобгарни иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, суд мажлисидаги даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Хомидов Асадилло Обидович
жавобгар Хомидова Сорахон Файзулло қизи билан 10.06.2019 йилда қонуний
никоҳ асосида турмуш қурганлар.
Биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил апрель ойи дан
буён бирга яшамайдилар.
Даъвогар Хомидов Асадилло Обидовични жавобгар Хомидова
Сорахон Файзулло қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси суднинг 2022 йил 22 июндаги ва 2023 йил 22 февралдаги ҳал қилув
қарори билан рад этилган.
Тарафларни яраштириш чораси кўрилиб, 2023 йил 9 ноябрдаги
ажрими билан эр-хотин ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Хўжаобод туман Файзобод МФЙ ва Булоқбоши туман Гулистон МФЙ
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан берилган
хулосаларга кўра, Хомидов Асадилло Обидович ва Хомидова Сорахон
Файзулло қизи 2021 йил апрель ойи дан буён бирга яшамаётганлигини,
уларни оиласини тиклаш бўйича чора-тадбирлар кўрилганлиги, бироқ
тарафлар оилани тиклашга қарши эканлиги сабабли оилани тиклашни
имкони бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 06-сонли қарорининг 16бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг
41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд тарафлар оилани тиклашни истамаётганлигини, улар ўртасидаги
оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафларга оилани тиклаш учун
имконият берилгани, бироқ оилани тиклаш учун кўрилган чоралар самара
бермаганлигини инобатга олиб, тарафларни бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб,
уларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда
даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249моддасини қўллаб, суд,Қ А Р
Қ И Л А Д И :
Даъвогар Хомидов Асадилло Обидовични жавобгар Хомидова
Сорахон Файзулло қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво
талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар Хомидов Асадилло Обидович билан жавобгар Хомидова
Сорахон Файзулло қизилар ўртасидаги Хўжаобод туман ФҲДЁ бўлими
томонидан 10.06.2019 йилда 304-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат
фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд
орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция
тартибида протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
О Р
имзо
С.Абдукадирова
Ҳал қилув қарори нусхаси аслига тўғри:
Судья
С.Абдукадирова