Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1903-2302/5483 Дата решения 30.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди Судья Туранов Кахрамон Холназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ибодуллоев Нуриддин Нурулло ўғли Ответчик / Подсудимый Худойкулова Шабнам Қосим қизи
Source ID 6687be55b6bf6f28996e5fe4 Claim ID 4928914 PDF Hash 4d803088ee447e31... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 139 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 30 куни фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи Қ.Х.Туранов, Судья ёрдамчиси М.Зиёевнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг ишончли вакили ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ххххх-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Даъвогар ХХХнинг ишончли вакили ХХХ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб унда, жавобгар ХХХ билан ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХнинг ишончли вакили ХХХ суд мажлисидаги тушунтиришида, даъво талабини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, даъвогар ХХХ бўлишлигини, ўғли ҳозирги кунда Россия давлатига ишлаш мақсадида кетганлигини, жавобгар ХХХ билан ўғли ХХХ 2023 йил 06 январь куни қонуний никоҳдан ўтиб оила қуриб яшаганлигини, ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, ўғли жавобгар билан турмуши бошида яхши бўлганлигини, кейинчалик жавобгар билан келиша олмаганлигини, 2023 йил октябрь ойидан буён алоҳида яшаб келишаётганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини ҳам бир неча маротоба тушунтириш ишлари олиб боришига қарамасдан ўрталаридаги оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини, уларни ўрталаридаги оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаганлиги сабабли ўғли ХХХ билан жавобгар ХХХ билан ўртасидаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўради Суд мажлисида интернет тармоғи (телеграм) орқали сўралган даъвогар ХХХ даъво аризасидаги важларни такрорлаб, турмуш ўртоғи унга хиёнат қилганлиги сабабли яшаш нияти йўқлигини баён этиб, ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд мажлисида жаваобгар ХХХ даъво талабини қувватлаб, турмуш ўртоғига хиёнат қилмаганлигини, турмуш ўртоғининг оиласида яшашнинг умуман имконияти йўқлигини, даъвогар ХХХ билан яшаш нияти йўқлигини баён этиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, иш материаллари билан танишиб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2023 йил 06 январь куни никоҳдан ўтиб турмуш қўришган, биргаликдаги турмушлари даврида ўрталарида бир нафар фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро келишмовчликлар сабабли 2023 йил октябрь ойидан буён алоҳида яшаб келишмоқда, тарафларнинг ўрталаридаги оила бутунлай барҳам топган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йилнинг 20 июль кунидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантириши лозим. Суднинг ажримига асосан тарафларга ярашиш учун муддат берилган бўлсада, ушбу муддатларда тарафлар ярашмаган. Жавобгар ХХХ судга ариза тақдим этиб, ўз аризасида даъвогар ХХХ билан яшаш нияти йўқлиги сабабли ажрашишга рози эканлигини билдирган. Сариосиё туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан судга тақдим этилган хулосада, мазкур оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги баён этилган. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, муқаддам тарафларни яраштириш учун муддат берилган бўлса-да, ярашиб бирга яшамаганликларини, тарафлар ўзаро келишув асосида никоҳдан ажрашишга розилик беришганлигини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқ деган хулосага келди ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Шунингдек, суд тарафларнинг бир нафар вояга етмаган фарзанди онаси ХХХнинг қарамоғида тарбияланаётганлигини инобатга олади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ФҲДЁ органида рўйхатдан ўтиш вақтида даъвогардан БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. 1994 йил 29 ноябрь куни туғилган ХХХ билан 2000 йил 05 августь куни туғилган ХХХлар ўртасида Сариосиё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2023 йил 06 январь куни хххххх-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. ФҲДЁ бўлими томонидан рўйхатдан ўтказишда даъвогардан БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи Қ.Х.Туранов