Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7945 Дата решения 30.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тойирова Фарида Юлдашовна Ответчик / Подсудимый Эшпулатов Шодиёр Бахронович
Source ID 66979be00f5d3825e2d87497 Claim ID 4897104 PDF Hash 445f76be096892c5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 402 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 30 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили-адвокат М.Аслиевнинг иштирокида, даъвогар Тойирова Фарида Юлдашовнанинг жавобгар Эшпулатов Шодиёр Бахроновичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7945-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Ф.Тойирова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ш.Эшпулатов билан ўрталарида Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2011 йил 10 сентябрдаги 723-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ф.Тойирова даъво талабини қувватлаб, жавобгар Ш.Эшпулатовга 2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушини бошидан яхши яшамаганлигини, уйжойи бўлмаганлигини, кейинчалик жавобгар билан бирга яшаб уй-жой қурганлигини, жавобгар ичкилликка ружу қўйганлигини, кўп ичадиган бўлиб қолганлигини, Россиядан келиб, жанжал бўлгандан сўнг ота-онасини уйига кетишга мажбур бўлганлигини, олдиндан оиласида жанжал ва келишмовчиликлар бўлиб келганлигини, янги уй-жой қурганлигини, қайнонаси уйдан ҳам чиқариб юборганлигини, уч нафар фарзандлари билан аммасини уйида яшаётганлигини, жавобгар унга шаръий томондан ҳам жавобини берганлигини, даъвогар билан бирга яшай олмаслигини, жавобгар билан 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, жавобгар билан оиласини тиклаб бўлмаслигини, оиласи тамомила барбод бўлганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Ш.Эшпулатов даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар Ф.Тойирова билан 2011 йилда қонуний никоҳдан ўтиб бирга яшаганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, жанжалларни сабабли даъвогар бегона йигит билан гаплашганлигини, Россияда бирга ишлаб ушлаб олганлигини, даъвогар билан бирга яшай олмаслигини, ҳаммаси Россияга боргандан сўнг бошланганлигини, даъвогар билан бирга яшай олмслигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогар билан бирга яшашни хоҳламаслигини, даъвогар билан никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, оиласи барбод бўлганлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини ва адвокатнинг музокара сўзининг тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Ф.Тойирова ва жавобгар Ш.Эшпулатовлар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2011 йил 10 сентябрдаги 723-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2013 йил 25 июлда туғилган Бахронова Одина Шодиёр қизи, 2015 йил 16 сентябрда туғилган Бахронов Ортиқ Шодиёр ўғли ва 2019 йил 17 апрелда туғилган Бахранова Муштарий Шодиёр қизи исмли фарзандлари бор. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Ф.Тойирова билан жавобгар Ш.Эшпулатовлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2017 йил август ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2022 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлиги, келгусида даъвогар Ф.Тойирова билан жавобгар Ш.Эшпулатовларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, жавобгар Ш.Эшпулатовдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар Тойирова Фарида Юлдашовнанинг жавобгар Эшпулатов Шодиёр Бахроновичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Тойирова Фарида Юлдашовна ва жавобгар Эшпулатов Шодиёр Бахроновичлар ўртасидаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2011 йил 10 сентябрдаги 723-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Жавобгар Эшпулатов Шодиёр Бахроновичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов