Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1105-2303/3548 Дата решения 30.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди Судья Астанов Шухрат Рустамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мейров Нурмахан Самадинович Ответчик / Подсудимый Уразимбетова Алтинай Сирлибаевна
Source ID 66868ee1b6bf6f28996e5fd8 Claim ID 4557519 PDF Hash b2f78aab72a63e91... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 1 805 символов
АЖРИМ Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди 2024 йил 30 май куни судья Ш.Р.Астановнинг раислигида судья ёрдамчиси А.Асатуллаевнинг котиблигида, даъвогар Мейров Нурмахан Самадиновичнинг жавобгар Уразимбетова Алтинай Сирлибаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ариза бўйича юритилган 2-1105-2303/3548-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагилар Алтинай Сирлибаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш хақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Ишни кўриш жараёнида фуқаролик иши суд мажлисида кўриб чиқиш учун бир неча маротаба тайинланган, даъвогар суднинг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган. Лекин шунга қарамасдан, тарафлар суд мажлисларига келмади ва келмаслик сабабларини билдирмади. Даъвогар ушбу даъво аризани ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ариза билан мурожаат қилмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 122моддасининг 1-қисми 5-бандида ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа аризани кўрмасдан қолдириши кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга биноан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-123, 271-272-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Мейров Нурмахан Самадиновичнинг жавобгар Уразимбетова Алтинай Сирлибаевнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримга нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикояти (хусусий протести) берилиши мумкин. Раислик этувчи Аслига тўғри, судья (имзо) Ш.Р.Астанов