Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1703-2302/8998 Дата решения 30.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди Судья Темиров Азамат Таиржонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юлдашева Шохсанамхон Ойбек қизи Ответчик / Подсудимый Юлдашев Бахтиёр Комилжонович
Source ID 6683a509b6bf6f28996e5eb7 Claim ID 4898535 PDF Hash c4df5c341f2140f0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ФПК 164 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 45 code_article
Текст решения 6 826 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 30 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Темировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Муродованинг котибалигида, тарафлардан даъвогар Ш.Юлдашеванинг иштирокида, даъвогар Юлдашева (Йигиталиева) Шохсанамхон Ойбек қизининг жавобгар Юлдашев Бахтиёр Комилжоновичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1703-2302/8998сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, АНИҚЛАДИ: Даъвогар Юлдашева (Йигиталиева) Шохсанамхон Ойбек қизи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Юлдашев Бахтиёр Комилжонович билан 2012 йил 29 октябрда Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 1728-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Даъвогар Юлдашева (Йигиталиева) Шохсанамхон Ойбек қизи суд мажлисида даъвосини қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар билан 29.10.2012 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишганлигини, 2019 йил июль ойида жавобгар билан ўзаро оилавий келишмовчиликлар ва соғлиги яхши эмаслиги сабабли ажрашиб кетганлигини, жавобгар ҳозирда Россия давлатига кетганлигини, у билан никоҳлари амалда барбод бўлганлигини, ўрталарида мулкий, болалар тарбияси билан боғлиқ низолар йўқлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Иш бўйича жавобгар Юлдашев Бахтиёр Комилжонович ҳозирги кунда Россия давлатига кетганлиги ҳақидаги Шаҳрихон тумани, Қипчақўрғон МФЙ томонидан берилган хулосаси мавжудлиги сабабли, суд, ишни Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган П.Кушакова жавобгарнинг онаси эканлигини, жавобгар ҳозирда Россия давлатида эканлигини, тарафлар 2012 йилда қонуний никоҳдан ўтишганлигини, турмушларидан икки нафар фарзандлари борлигини, даъвогар 2019 йил июль ойидан бери бирга яшамаслигини, даъвогар соғлиғи яхши эмаслиги сабабли тарафлар ўзаро келиша олмасдан бирга яшамаганлигини, қонуний ҳал қилишликни билдирди. Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг тушунтиришларини, гувоҳ П.Кушакованинг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Юлдашева (Йигиталиева) Шохсанамхон Ойбек қизи жавобгар Юлдашев Бахтиёр Комилжонович билан 29.10.2012 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Бу ҳақида 29.10.2012 йилда Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 1728-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган. Улар турмушлари давомида икки нафар 16.06.2014 йилда туғилган Бегойим ва 20.11.2016 йилда туғилган Исломбек исмли фарзандли бўлишган. Тарафлар 2019 йил июль ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Даъвогарнинг мазкур даъво аризаси бўйича суднинг 30.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Берилган муҳлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғинлари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий сабаб бўлган, шунингдек кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган. Ушбу ҳолат Шаҳрихон туманидаги “Қипчақўрғон” ва “Бувайдо” маҳалла фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд, тарафларга берилган муҳлат давомида ҳам оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини, тарафларнинг ўртасида мулкий низолар мавжуд эмаслигини, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида “Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, даъвогарга ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Юлдашев Бахтиёр Комилжоновичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб хисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Юлдашева (Йигиталиева) Шохсанамхон Ойбек қизининг жавобгар Юлдашев Бахтиёр Комилжоновичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Юлдашева (Йигиталиева) Шохсанамхон Ойбек қизи ва жавобгар Юлдашев Бахтиёр Комилжонович 29.10.2012 йилда Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 1728-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда жавобгар Юлдашев Бахтиёр Комилжоновичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин. Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида даъвогар Юлдашева Шохсанамхон Ойбек қизига ўзининг никоҳгача бўлган “Йигиталиева” фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: А.Темиров