Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2312/16694 Дата решения 30.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Аббасов Жалолиддин Субхонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мавлянова Нилуфар Шарофиддин қизи Ответчик / Подсудимый Мавлянов Абдувосих Абдунабиевич
Source ID 6683f975b6bf6f28996e5f09 Claim ID 4556209 PDF Hash abfe6088a46a202e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 230 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 30 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида Раислик қилувчи судья: Ж.С.Аббасов, Судья ёрдамчиси Б.Гафуровнинг котиблигида, даъвогар Мавлянова Нилуфар Шарофиддин қизининг жавобгар Мавлянов Абдувосих Абдунабиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2312/16694-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Мавлянов Абдувосих Абдунабиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Мавлянова Нилуфар Шарофиддин қизи даъво талабларини қувватлаб, у жавобгар билан 28.11.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушидан икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталаридаги оилавий муносабатлари яхши бўлмаганлигини, юзага келган келишмовчилик ва уриш-жанжаллар сабабли жавобгар билан 2019 йил октябрь ойидан буён бирга яшамасликларини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари ҳам тугатилганлигини, суд томонидан берилган муддат ичида уларнинг оиласи тикланмаганини ва бунга улар харакат қилмаганларини, сабаби уларнинг оиласи тамомила барбод бўлганини, жавобгар билан ўртада мулкий ва бошқа масалада низо йўқлигини, келгусида жавобгар билан оилани тиклаб, бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини таъкидлаб, жавобгар билан ўртадаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида даъвогар Мавлянова Нилуфар Шарофиддин қизи даъво талабларини қувватлаб, суд томонидан берилган муддат ичида яраштирув комиссия томонидан тарафларнинг оиласини тиклаш чоралари кўрилганлиги, бироқ, бу харакатлар натижа бермаганини, сабаби оила тамомила барбод бўлганини, келгусида оиласини давом эттиришни истамаслигини, бу унинг қатъий қарори эканини таъкидлаб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Мавлянов Абдувосих Абдунабиевич суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан суд мажлисларига келмади ва келмаганлик сабабларини узрли эканлигини судга маълум қилмади. Мазкур ҳолатда суд ушбу фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процесуал кодексининг 220–моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини фуқаролик иши материаллари асосида ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 28.11.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушидан икки нафар 12.12.2019 йилда туғилган, Мавлянова Иймона Абдувосих қизи ва 18.11.2022 йилда туғилган Мавлянова Саида Абдувосих қизи исмли фарзандлари бор. Оилада бўлиб ўтган жанжаллар оқибатида тарафлар 2019 йил октябрь ойидан буён бирга яшамайди. Ўрталаридаги эр – хотинлик муносбаталари ҳам шу вақтдан бошлаб тугатилган. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун тақдим қилинган олти ой муҳлат ҳам ижобий натижа бермаган. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Billur” МФЙ томонидан ўтказилган йиғилиш юзасидан 30.05.2024 йилдаги баённомасига кўра тарафларни яраштириш имкони мавжуд эмас. Ушбу ҳолатлар эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланиб, мазкур ҳолатда суд оилавий вазиятни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш ниятида эр – хотинга ярашиш учун қайта муҳлат бериш масаласини муҳокама қилиб, бу тадбир ижобий натижа бермаслигини, агарда суд томонларга ярашиш учун муҳлат берса, бу суд томонидан қўлланилган расмий чора бўлиб ҳисобланишини ички ишонч туйғулари билан хис қилиб, тарафлар ўртасида оила тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова Давлат божи ставкалари миқдорларининг 5-қисми б-бандига мувофиқ никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд жавобгар Мавлянов Абдувосих Абдунабиевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Мавлянов Абдувосих Абдунабиевич ва Мавлянова Нилуфар Шарофиддин қизилар 28.11.2017 йилда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ФХДЁ бўлими томонидан 1899-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда жавобгар Мавлянов Абдувосих Абдунабиевичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Тошкент шахар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёҳуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Ж.С.Аббасов