Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1003-2312/26909 Дата решения 30.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Судья Аббасов Жалолиддин Субхонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирсагатова Нодира Камолиддин қизи Ответчик / Подсудимый Мирсагатов Исмоил Бахтиёр ўғли
Source ID 6683f9b3b6bf6f28996e5f0a Claim ID 4887388 PDF Hash 32d223435d5142a9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 259 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 30 куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида Раислик қилувчи судья: Ж.С.Аббасов, Судья ёрдамчиси Б.Гафуровнинг котиблигида, даъвогар Мирсагатова Нодира Камолиддин қизининг жавобгар Мирсагатов Исмоил Бахтиёр ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1003-2312/26909-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни Мирсагатов Исмоил Бахтиёр ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Мирсагатова Нодира Камолиддин қизи даъво талабларини қувватлаб, у жавобгар билан 21.11.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушидан бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўрталаридаги оилавий муносабатлари яхши бўлмаганлигини, юзага келган келишмовчилик ва уриш-жанжаллар сабабли жавобгар билан 2021 йил февраль ойидан буён бирга яшамасликларини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари ҳам тугатилганлигини, суд томонидан берилган муддат ичида уларнинг оиласи тикланмаганини ва бунга улар харакат қилмаганларини, сабаби уларнинг оиласи тамомила барбод бўлганини, жавобгар билан ўртада мулкий ва бошқа масалада низо йўқлигини, келгусида жавобгар билан оилани тиклаб, бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини таъкидлаб, жавобгар билан ўртадаги никоҳдан ажратишни сўради. Суд мажлисида даъвогар Мирсагатова Нодира Камолиддин қизи даъво талабларини қувватлаб, суд томонидан берилган муддат ичида яраштирув комиссия томонидан тарафларнинг оиласини тиклаш чоралари кўрилганлиги, бироқ, бу харакатлар натижа бермаганини, сабаби оила тамомила барбод бўлганини, келгусида оиласини давом эттиришни истамаслигини, бу унинг қатъий қарори эканини таъкидлаб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Мирсагатов Исмоил Бахтиёр ўғли даъво талабларини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2021 йил февраль ойидан буён бирга яшамаётганини, суд томонидан берилган муддат ичида оиласини тиклашга харакат қилмаганини, уларни оиласи барбод бўлганини, у ҳам даъвогар билан никоҳдан ажралишга рози эканини таъкидлаб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини фуқаролик иши материаллари асосида ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 21.11.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги турмушидан бир нафар вояга етмаган 01.09.2021 йилда туҳилган Мирсагатова Имона Исмоил қизи исмли фарзанди бор. Оилада бўлиб ўтган жанжаллар оқибатида тарафлар 2021 йил февраль ойидан буён бирга яшамайди. Ўрталаридаги эр – хотинлик муносбаталари ҳам шу вақтдан бошлаб тугатилган. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун тақдим қилинган олти ой муҳлат ҳам ижобий натижа бермаган. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими “Оилавий қадриятларни мустахкамлаш - оилий низоларни бартараф этиш” бўйича ўтказилган йиғилиш юзасидан 14.05.2024 йилдаги баённомасига кўра тарафларни яраштириш имкони мавжуд эмас. Ушбу ҳолатлар эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланиб, мазкур ҳолатда суд оилавий вазиятни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш ниятида эр – хотинга ярашиш учун қайта муҳлат бериш масаласини муҳокама қилиб, бу тадбир ижобий натижа бермаслигини, агарда суд томонларга ярашиш учун муҳлат берса, бу суд томонидан қўлланилган расмий чора бўлиб ҳисобланишини ички ишонч туйғулари билан хис қилиб, тарафлар ўртасида оила тамомила барбод бўлганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни лозим топади. Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова Давлат божи ставкалари миқдорларининг 5-қисми б-бандига мувофиқ никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд жавобгар Мирсагатов Исмоил Бахтиёр ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Мирсагатов Исмоил Бахтиёр ўғли ва Мирсагатова Нодира Камолиддин қизилар 21.11.2020 йилда Тошкент шаҳар Шахотоҳур туман ФХДЁ бўлими томонидан 2-1006-20-01265-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш ҳолатларини расмийлаштиришда даъвогар Мирсагатов Исмоил Бахтиёр ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Тошкент шахар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёҳуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: Ж.С.Аббасов