← Назад
Решение #1277826 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
6 020 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди,
2024 йил май ойининг 20 куни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
судья
Ш.Р.Астановнинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси А.Асатуллаевнинг котибалигида, даъвогар Рашидов
Абдумажид
Абдухамид
ўғлининг
жавобгар
Рашидова
Сабинабону Миршохид қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-11052303/4743-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Рашидов Абдумажид Абдухамид ўғли жавобгар
Рашидова Сабинабону Миршохид қизига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб,
унда жавобгар билан 12.03.2021 йилда Ўртачирчиқ туман ФҲДЁ
бўлими орқали 2-1105-21-00242-сон далолатнома ёзуви билан
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги
турмушларидан бир нафар фарзандлари туғилганлигини,
жавобгар билан 2021 йилдан буён бирга яшамаслигини, ўртада
мол-мулк низоси йўқлигини кўрсатиб, суддан жавобгар
Рашидова Сабинабону Миршохид қизи билан биргаликда
12.03.2021 йилда Ўртачирчиқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан
2-1105-21-00242-сон билан қайд қилинган никоҳларини бекор
қилишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ
туманлараро судининг 13.11.2023 йилдаги ажрими билан
тарафларга ярашиш ҳамда оилани тиклаш учун 3 ой ҳамда
судининг 13.02.2024 йилдаги ажрими билан тарафларга
ярашиш ҳамда оилани тиклаш учун қўшимча 3 ой муҳлат
берилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Рашидов Абдумажид
Абдухамид ўғли даъво аризани қўллаб-қувватлаб, унга қўшимча
равишда оилани сақлаб қолишнинг иложи йўқлигини, тарафлар
берилган
муҳлат
ичида
ярашиш
учун
ҳаракат
қилишмаганлигини,
ҳозирда
ўрталарида
мулкий
низо
йўқлигини, тарафлар 2021 йилдан буён бирга яшамаслигини
кўрсатиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Рашидова Сабинабону
Миршохид қизи даъвогарнинг даъво талабларини қисман тан
олиб, унга қўшимча равишда берилган муҳлат ичида
ярашишнинг имкони бўлмаганлигини, даъвогар билан ўзаро
келишмовчиликлар
сабабли
2021
йилдан
буён
бирга
яшамаслигини, эндиликда бирга яшашнинг имкони йўқлигини
сўради.
Суд даъвогарнинг ва жавобгарнинг иш юзасидан берган
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни
муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди:
Аниқланган
ҳолатларга
кўра,
Рашидов
Абдумажид
Абдухамид ўғли жавобгар Рашидова Сабинабону Миршохид
қизи билан 12.03.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қуришган. Уларнинг никоҳлари Ўртачирчиқ туман ФҲДЁ
бўлими томонидан 2-1105-21-00242-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан бир нафар
фарзандлари туғилган. Даъвогар жавобгар билан ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2021 йилдан буён бирга яшамайди.
Ўртачирчиқ тумани “Номданак” МФЙ ва Паркент туман
“Чинорли” МФЙ томонидан тарафларни яраштириш чоралари
кўрилганлиги, бироқ уларни яраштиришнинг имкони йўқлиги
бўлмаганлигини, тарафларга ярашиш ҳамда оилани тиклаш
учун 3 ой муҳлат берилган, тарафлар ушбу суд томонидан
ярашиш учун берилган муҳлат ичида ярашишга ҳаракат
қилишмаган. Тарафлар суд мажлисида ўз тушунтиришларида
оилавий муносабатлари тугатилганлиги сабабли никоҳдан
ажратишни сўрашган.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг 1-хатбошисига кўра,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан
буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига асосан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли
бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган
далилларга асосланган бўлиши лозим.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий
муносабатлар бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб
қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини
бермаганлигини, улар ўртасидаги эр-хотинлик муносабатлари
2021 йилдаёқ тугатилганлигини, тарафларнинг оиласи барбод
бўлганлиги
сабабли
улар
ҳозирда
алоҳида
яшаб
келишаётганлигини, суд томонидан берилган ярашиш муддати
давомида ҳам тарафлар оилани тиклашга ва ярашишга ҳаракат
қилмаганликларини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги
оилавий
муносабатлар
тамомила
барбод
бўлган
деб
ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун
нормалари
талаблари,
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг 45,44-46-моддалари, Олий суд Пленумининг
раҳбарий кўрсатмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини
қўллаб, суд
Рашидов
Абдумажид
Абдухамид
ўғлининг
жавобгар Рашидова Сабинабону Миршохид қизига нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Рашидов Абдумажид Абдухамид ўғли билан
жавобгар Рашидова Сабинабону Миршохид қизи ўртасида
Ўртачирчиқ туман ФҲДЁ бўлимида 12.03.2021 йилда 2-1105-2100242-сон билан қайд қилинган никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Рашидов Абдумажид Абдухамид ўғлидан ФҲДЁ
органи томонидан никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома
бериш вақтида давлат фойдасига БҲМнинг икки баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Рашидова Сабинабону Миршохид қизи ФҲДЁ
органи томонидан никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома
бериш вақтида давлат фойдасига БҲМнинг бир баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар у қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи, судья:
Нусҳа аслига тўғри, судья
Ҳал қилув қарори 21.06.2024 йил
қонуний кучга кирди, судья
(имзо)
Ш.Р.Астанов