← Назад
Решение #1277827 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| Оила кодекси | 46 | — | code_article | |
| амда Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 860 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 30 куни фуқаролик ишлари бўйича
Шеробод туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида
Раислик этувчи: Р.Х.Пирназаров
судья ёрдамчиси: Б.Юсуповнинг котиблигида, тарафлар
иштирокида, даъвогар Куватов Тўра Янгибоевичнинг жавобгар
Пардаева Сарвигул Алланазаровнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1902-2302/6384-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга даъвогар Т.Куватов даъво ариза билан мурожаат қилиб,
унда жавобгар С.Пардаева билан 21.07.2022 йил куни Ангор туман
ФХДЁ бўлимида 2-1911-22-008581-сон билан қайд этилган
никоҳларидан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Т.Куватов даъво аризани қувватлаб,
унда жавобгар билан 21.07.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганини, биргаликдаги турмушидан бир нафар вояга етмаган
фарзанди борлигини, жавобгар билан турмуши бошида яхши
бўлганини, бироқ кейинчалик характери тўғри келмагани сабабли
ўрталарида уриш-жанжал бўлиб ўтганини, натижада жавобгар билан
2023 йил август ойидан бошлаб бир оила бўлиб яшамаслигини, эрхотинлик муносабатлари ҳам шу вақтдан бошлаб тугаганини, жавобгар
билан оила барбод бўлганлигини баён қилиб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар С.Пардаева даъво аризани тан олиб,
ариза билан мурожаат қилиб ажрашишга рози эканини билдириб,
ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 21.07.2022 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурганини, биргаликдаги турмушидан бир нафар вояга
етмаган фарзанди борлигини, ўзаро келишмовчлик сабабли даъвогар
билан 2023 йил август ойидан бошлаб бирга яшамаслигини, эрхотинлик муносабати ҳам шу вақтда тугаганини, суд томонидан
берилган муддатда ҳам оила тикланмаганини, даъвогар билан оила
барбод бўлганини баён қилиб, никоҳдан ажратишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришини тинглаб, фуқаролик иш
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги
тўхтамга келади.
Аниқланишича, тарафлар 21.07.2022 йил куни қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Тарафларнинг биргаликдаги
турмушидан бир нафар вояга етмаган 27.07.2023 йилда туғилган
Мухсинбек исмли фарзанди бор. Жавобгар никоҳдан сўнг турмуш
ўртоғининг фамилиясига ўтмаган.
Тарафлар 2023 йил август ойидан бошлаб бир оила бўлиб
яшамайди, эр-хотинлик муносабати ҳам шу вақтдан бошлаб тугаган.
Суднинг 19.02.2024 йилдаги ажримига асосан тарафларга
ярашиб олиши учун 3 ой муҳлат тайинланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, суднинг ажрими билан
тарафларга ярашиш ва оилани тиклаш чораларини кўриш учун муддат
берилган бўлса-да, тарафларнинг судда берган баёноти ва ишга тақдим
этилган Ангор туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тақдим
этилган хулосасига асосан тарафларни ярашувга ва оилани тиклаш
учун тушунтириш ишлари олиб борилган, бироқ оила тикланмаган.
Суд, иш ҳолатларини муҳокама қилиб, тарафларнинг
биргаликдаги турмушидан бир нафар фарзанди бўлса-да, тарафлар
2023 йил август ойидан бошлаб алоҳида яшаб келаётгани, суд
томонидан оилани тиклаш учун тайинланган муддатда ҳам оила
тикланмагани, тарафлар оилани сақлаб қолиш учун ҳаракат
қилмаганлиги сабабли эр-хотин бундан буён биргаликда бир оила
бўлиб яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деган
хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига
асосан агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва
оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан
ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли
қарорининг 16-бандида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат,
эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги борасида
тушунтириш берилган.
Баён этилган ҳолатлар, қонун ҳужжатлари талаблари ва Олий
суд Пленуми тушунтиришларидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасидаги
оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини инобатга олиб, даъво
аризани қаноатлантиришни ва тарафларни қайд қилинган
никоҳларидан ажратишни лозим топади.
Оила кодексининг 46-моддасига асосан никоҳга кириш вақтида
ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан
кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан
суд
томонидан
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
қарор
чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
қонуни ҳамда Оила Кодексининг 45-моддасига асосан тарафларнинг
фикрини инобатга олиб, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгарни суд
харажатидан озод этишни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249 ва 253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Куватов Тўра Янгибоевичнинг жавобгар Пардаева
Сарвигул Алланазаровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси – қаноатлантирилсин.
Куватов
Тўра
Янгибоевич
ва
Пардаева
Сарвигул
Алланазаровналар 21.07.2022 йил куни Ангор туман ФҲДЁ бўлимида
2-1911-22-00581-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳларидан ажратилсин.
Тарафларнинг бир нафар вояга етмаган 23.07.2023 йилда
туғилган Мухсинбек исмли фарзанди онаси С.Пардаеванинг
қарамоғида қолдирилсин.
Никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда
даъвогар Т.Куватовдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддатда апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига шикоят қилишга
ҳақли.
Раислик этувчи:
Р.Х.Пирназаров