Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2302/7359 Дата решения 30.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш) Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Назиров Умиджон Иномжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Солиева Ўғилой Музафаровна Ответчик / Подсудимый Позилов Азизхон Муродович
Source ID 6682ac67b6bf6f28996e5e81 Claim ID 4877316 PDF Hash b3803f4deface1bc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодекснинг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекс 40 code_article
Текст решения 2 376 символов
А Ж Р И М (Эр-хотин ярашиб олишлари учун мухлат бериш ҳақида) М 2023 йил ноябрь ойининг 10-кунида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг очик суд мажлиси ўз идора биносида бўлиб, раислик килувчи фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг судьяси У.Назиров, М.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Солиева Ўғилой Музафаровнанинг жавобгар Позилов Азизхон Муродовичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1706-2302/7359-сонли фуқаролик иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагилар: АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Солиева Ўғилой Музафаровна судга жавобгар Позилов Азизхон Муродовичга нисбатан “Никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Солиева Ўғилой Музафаровна ўз даъвосини қувватлаб берган кўрсатмасида, жавобгар Позилов Азизхон Муродович билан 21.11.2017 йил кунида қонуний никоҳ асосида турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандлари борлигини, тарафлар 2018 йил сентябрга қадар бирга яшаганлигини, жавобгар билан оиласи тикланмаслигини баѐн этиб, жавобгар билан қонуний никоҳдан ажратиб беришликни сўради. Суд мажлисида жавобгар Позилов Азизхон Муродович даъвога иқрор бўлиб берган кўрсатмасида, даъвогар билан никохдан ажрашишга розилигини, оиласи тикланмаслигини баѐн этди. Суд, тарафларнинг кўрсатмаларини эшитиб, фуқаролик иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафлар ўртасида оилани тиклаш чораларини кўришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекснинг 40-моддаси 2-қисмида “Суд ишни кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиб олишлари учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли”- деб кўрсатилган. Шунга кўра, суд ишни ҳар томонлама атрофлича муҳокама қилиб, даъвогар ва жавобгарнинг оиласини тиклаб, ўзаро ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 40моддаси, ФПКнинг 271-272-моддаларини кўллаб, суд,А Ж Р И М К И Л А Д И : Даъвогар Солиева Ўғилой Музафаровнанинг жавобгар Позилов Азизхон Муродовичларга ўзаро ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилсин. Жалақудуқ туман хокимлиги хотин-қизлар бўлими, Бозорбоши ва Бойчеки МФЙ ларга тарафларни яраштириш чорасини кўриш учун ушбу ажрим юборилсин. Фуқаролик ишини кўриш 2024 йил май ойининг 10-куни соат 16-00 га қолдирилсин. Ажримга нисбатан шикоят ѐки протест келтирилиши мумкин эмас. Раислик қилувчи У.Назиров