Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2303/7701 Дата решения 30.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Юлдашов Алишер Олимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сатимова Дилдора Исроил қизи Ответчик / Подсудимый Сатимов Абдужамшид Абдумаликович
Source ID 668d278cb6bf6f28996e605c Claim ID 4811345 PDF Hash 3dc40813df74da99... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 8 235 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 30 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида Судья А.О.Юлдашовнинг раислигида, cудья ёрдамчиси И.В.Турғуновнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Сатимова Дилдора Исроил қизининг жавобгар Сатимов Абдумажит Абдумаликовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1104-2303/7701-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар Сатимова Дилдора Исроил қизи жавобгар Сатимов Абдумажит Абдумаликовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ва судда берган кўрсатувида жавобгар Сатимов Абдумажит Абдумаликович билан 2013 йил 17 октабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар фарзанди бор эканлигини, ўзаро оилавий келишмовчиликлар саббали 2022 йил 15 апрелдан буён бирга бир оила бўлиб яшамасликларини, оилани сақлаб қолишга бўлган хатти-ҳаракатлар самарасиз бўлганлигини, жумладан, муқаддам судга жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраб қилган мурожаати суднинг 2022 йил 24 август ойидаги ҳал қилув қарори билан даво талаби рад этилган бўлсада, у жавобгар билан бир оила бўлиб яшаб кетмаганлигини, турмушлари бузилишига жавобгарнинг ичкиликка ружу қўйганлиги ҳамда уйга кўп эркакларни олиб келиб, улар билан ношаърий ахлоқсиз мулоқотда бўлишини, бунинг натижасида бўлиб ўтган суд мажлисларига умуман келмаслигини, ҳозирда ўзининг ота-онасини уйида яшаб келаётганлигини, жавобгар билан ўрталарида мол-мулк ва бошқа низо мавжуд эмаслигини, оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини, у билан яшаш болаларни ахлоқига, тарбиясига салбий таъсир қилишини, ўзи шахсан Наманган вилоятидан уста деб олиб келган йигит билан муносабати вақтида кўриб қолган бўлсада, жавобгар ҳеч қачон тан олмаганлигини, ўзининг жонига қасд қилганлигини, кейин ҳар хил телеграм хабарлари юбориб отаси ўлимида уни айблашини, аслида барчасига ўзи сабабчилигини айтиб, муддат бермасдан жавобгар билан ораларидаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисига жавобгар Сатимов Абдумажит Абдумаликович келмади, шунга кўра суд ишни Ўзбекистон Республикаси ФПК 220моддасига асосан жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, шунингдек, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2013 йил 17 октабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурилганликларини, уларнинг никоҳи Олмалиқ шахри ФХДЁ бўлимида 958-сон далолатнома билан қонуний қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 2015 йил 15 февралда туғилган Абдумаликов Ҳушнудбек Абдумажидович ва 2017 йил 30 июлда туғилган Абдумаликова Шукрона Абдумажид қизи исмли фарзандлари бор. Оилавий келишмовчиликлар, дунёқараши ва характерларини бирбирига тўғри келмаганлиги ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини йўқолишига сабаб бўлган ва натижада тарафлар 2022 йил 15 апрель ойидан буён бирга яшамайдилар ҳамда эрхотинлик муносабатларида эмаслар. Оилани сақлаб қолиш учун бўлган барча урунишлар натижасиз ва самарасиз бўлган. Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2024 йил 24 август кунидаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Сатимова Дилдора Исроил қизининг жавобгар Сатимов Абдумажит Абдумаликовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинган. Бундан ташқари, суднинг 2023 йил 13 ноябрдаги ажрими билан тарафларга уч ой ярашиш учун муҳлат берилган. Бу муҳлат давомида тарафлар оилани сақлаш чораларини кўришмаган. Суднинг 2024 йил 20 февралдаги ажрими билан тарафларга ярашишлари учун яна уч ой муҳлат берилган бўлсада, улар ўзаро келишиб яшаш чорасини кўришмаган. Жавобгар Пискент тумани, “Намуна” МФЙ номига ёзган тушунтириш хатида даъвогар Д.Сатимова билан яшашни хоҳламаслигини, турмуш ўртоғи ундан айб топиб ҳар хил важлар билан уйига кетиб қолишидан чарчаганлигини, ажрим тарафдори эканлигини ва ажрашишга розилигини билдирган. Тошкент вилояти, Пискент туман, “Мустақиллик” МФЙ яраштириш комиссиясининг баённомаси ва хулосасига кўра, ушбу оилани тиклаш ва яраштириш имкони йўқ деб ҳисобланган. Суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори талабларига биноан тарафларнинг оиласини тиклаш мақсадида уларга ярашиб олишлари учун такрор ва такрор тақдим қилинган муҳлат ҳам ижобий натижа бермаган. Тошкент вилояти, Пискент туман, “Мустақиллик” МФЙ яраштириш комиссияси томонидан берилган хулосага кўра, тарафлар бирга яшамаслиги ва тарафларни яраштириш имкони мавжуд эмаслиги баён қилинган. Ушбу ҳолатлар эса тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд юқорида қайд этилган қонун ва Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланиб, жавобгар гарчи суд мажлисига келмаган бўлсада, ишда мавжуд далиллар асосида ушбу оилани сақлаб қолиш ва тиклаш имконияти йўқлигини, жавобгар ҳам ўз тушунтириш хатидан ажримга рози эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳларидан ажратишни, биргаликдаги турмушларидан туғилган икки нафар фарзандни даъвогар тарбиясида қолдиришни ҳамда даъвогарни никоҳгача бўлган қизлик фамилиясига қайтаришни лозим топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Сатимова Дилдора Исроил қизидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгар Сатимов Абдумажит Абдумаликовичдан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249–253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Сатимова Дилдора Исроил қизининг жавобгар Сатимов Абдумажит Абдумаликовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Сатимова Дилдора Исроил қизи ва Сатимов Абдумажит Абдумаликович ўрталаридаги 2013 йил 17 октабрь куни Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ бўлимида 958-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 2015 йил 15 февралда туғилган Абдумаликов Ҳушнудбек Абдумажидович ва 2017 йил 30 июлда туғилган Абдумаликова Шукрона Абдумажид қизи исмли фарзандлари даъвогар Сатимова Дилдора Исроил қизнинг тарбиясида қолдирилсин. Даъвогар Сатимова Дилдора Исроил қизи никоҳгача бўлган қизлик “Хамрақулова” фамилиясига қайтарилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Сатимова Дилдора Исроил қизидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Сатимов Абдумажит Абдумаликовичдан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ой ичида бевосита Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи /имзо/ А.О.Юлдашов Аслига тўғри, судья____________ Ҳал қилув қарори 01.07.2024 йилда қонуний кучга кирди_________