← Назад
Решение #1277833 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 364 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 30 кунида фуқаролик ишлари
бўйича Янгиқўрғон
туманлараро судининг очиқ ўз идора
биносида бўлиб, суд раиси С.Қ.Юлчиеванинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Ахмедовнинг котиблигида, даъвогар
Тухтабоев Элёр Баходировичнинг жавобгар Тухтабоева
Малика Хамидиллаевнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш
ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1604-2304/15366–
сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд,
Даъвогар Тухтабоев Элёр Баходирович
жавобгар
Тухтабоева Малика Хамидиллаевнага нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Суд
мажлисида
даъвогар
Тухтабоев
Элёр
Баходировичнинг
ишончли
вакили
Н.Тўхтабоева
суд
мажлисида даъвони қувватлаб, даъвогар жавобгар билан
24.12.2009
йилда
қонуний
никохдан
ўтиб
турмуш
қуришганини, турмушлари давомида тўрт нафар фарзандли
бўлганликларни, аммо уларнинг икки нафари ДНК орқали
бошқа шахснинг фарзанди эканлиги аниқланганлигини, 2022
йилдан жавобгар билан бирга яшамасликларини, шунинг
учун судга никоҳдан ажратишни сўраб мазкур даъво аризани
киритганлигини, шундан сўнг тарафлар ўзаро ярашиб
олишлари учун олти ой мухлат берилганлигини, берилган
мухлат
давомида
ҳам
оилани
тиклаш
имкони
бўлмаганлигини, бундан буёғига жавобгар билан бир оила
бўлиб яшашининг имкони қолмаганлигини, ўрталарида
мулкий
низолар
мавжуд
эмаслигини
баён
қилиб,
ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор
чиқариб беришни сўради.
Суд
мажлисида
жавобгар
Тухтабоева
Малика
Хамидиллаевна даъвони тан олиб, оилани тиклаш имкони
йўқлигини,
ажримга
рози
эканлигини,
даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд тарафларнинг ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди.
Аниқланишича, тарафлар 24.12.2009 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Бу ҳақда Чортоқ
туман
ФҲДЁ
бўлимида
24.12.2009
йилда
1379-сон
билан
тўғрисида гувоҳнома берилган.
Тарафлар ўзаро турмушлари давомида икки нафар
фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2022 йилдан
буён бирга
яшамайдилар.
Тарафларнинг
бирга яшамасликларига муросалари,
характерлари тўғри келмаганлигини ва бошқа турдаги
оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган.
Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 23.11.2023
йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиб олишлари
учун олти ой мухлат берилган.
Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш
чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла
фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан
кўрилган,
бироқ
кўрилган
чора-тадбирларга
қарамай
тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган.
Бунга даъвогарнинг бир-бирлари билан бир оила бўлиб
яшашни хохламаган ва ярашмаганлар. Шунинг учун
яраштириш имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган. Ушбу холат
Чортоқ тумани хокимлиги, Ифтихор МФЙ ва Навбахор МФЙ
томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган.
Суд
тарафларни
2022
йилдан
яшамаганлиги
тарафларнинг ярашиб олишлари учун берилган мухлат
давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги, даъвогар
бир оила бўлиб яшашни исташмаганлиги, эр ва хотиннинг
бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса,
уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг
“Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20
июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг
эътибори
шунга
қаратилсинки,
никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-
моддасига асосан суд, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси
берилаётганда
даъвогар
Тухтабоев
Элёр
Баходировичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари
миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ФПК
нинг
249-253–
моддаларини қўллаб суд,
Даъвогар Тухтабоев Элёр Баходировичнинг жавобгар
Тухтабоева Малика Хамидиллаевнага нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Тухтабоев Элёр Баходирович
ва жавобгар
Тухтабоева Малика Хамидиллаевна Чортоқ
туман ФХДЁ
бўлимида 24.12.2009 йилда 1379-сон билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати
далолатномаларини
ёзиш
органининг
гувоҳномаси
берилаётганда даъвогар Тухтабоев Элёр Баходировичдан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор қабул
қилинган кундан эътиборан 1 (бир) ой ичида шу суд орқали
Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки)
прокурор
протест
келтиришга;
апелляция
тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан 6 (олти) ой ичида мазкур суд орқали Наманган
вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
С.Қ.Юлчиева
ҚИЛАДИ: