← Назад
Решение #1277834 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
8 418 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг “30” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида
раислик қилувчи: судья Р.Алимжанов,
судья ёрдамчиси А.Расулованинг котибалигида, даъвогар Шаймарданова
Венера Хамидовнанинг жавобгар Биксалиев Равшан Александровичга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
2-1106-2302/4219-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Шаймарданова Венера Хамидовнанинг жавобгар Биксалиев
Равшан Александровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза
билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Шаймарданова Венера Хамидовна даъво
талабларини қувватлаб, унда жавобгар Биксалиев Равшан Александрович
билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, никоҳлари 28.05.2002
йилда Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ФҲДЁ бўлимида 37-сон билан
далолатнома ёзуви қайд қилинганлигини, турмушларидан фарзандлари
йўқлигини, жавобгар билан турмушларининг бошидан яхши бўлмаганлигини,
характерлари бир-бирига тўғри келмасдан қолганлигини, жавобгар билан 2003
йилдан буён яшамаслигини, уйдан чиқиб кетганлигини, ҳозирги кунда Россия
Федерациясида яшашлигини, 20 йилдан буён жавобгар кўрмаганлигини,
уларни оиласи батамом барбод бўлганини баён қилиб, суддан жавобгар билан
ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради.
Жавобгар Биксалиев Равшан Александрович суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамасдан суд
мажлисига келмади ва келмаганлигининг узрли сабаблари борлиги ҳақида
хабар бермади ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида судга
маълум қилмади.
Ушбу ҳолатда суд, мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси
фуқаролик процессуал кодексининг 220–моддасига асосан жавобгар
Биксалиев Равшан Александровичнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
деб топди.
Суд, ҳозир бўлган тарафнинг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини фуқаролик иши материалларида ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Шаймарданова Венера Хамидовна
Биксалиев Равшан Александрович билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурган. Никоҳлари 28.05.2002 йилда Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ФҲДЁ
бўлимида 37-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Турмушларидан
фарзандлари бўлмаган.
Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро
ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳр-муҳаббат туйғуларини
йўқолишига сабаб бўлган ва натижада тарафлар 2003 йилдан буён бирга
яшамайдилар.
Тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар Сирдарё вилояти
Ширин шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлимида 25.10.2023 йил куни кўриб
чиқилиб, улар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижа
бермаганлиги ва оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса
қилиниб, тарафларга ажрим масаласида судга мурожаат қилиш
тушунтирилган.
Шундан сўнг, даъвогар Шаймарданова Венера Хамидовна ажрим
масаласида судга даъво ариза билан мурожаат қилган ва суд оилани сақлаб
қолиш ва тиклаш мақсадида ўзининг 08.11.2023 йилдаги ажрими билан
тарафларга 6 (олти) ой муҳлат берилган ва тарафларнинг яшаш манзиллари
бўйича МФЙ ва оилани қўллаб қувватлаш комиссияларига тарафларнинг
яраштириш чора-тадбирларини кўриш учун хабарномалар юборилган.
Эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар Тошкент вилояти Бекобод шаҳар
“Нурли йўл” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида
07.05.2024 йил куни кўриб чиқилган ҳамда Сирдарё вилояти Ширин шаҳар
“М.Улуғбек” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси
иштирокида 30.05.2024 йил куни кўриб чиқилган оилани сақлаб қолиш ва
тиклаш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги хулосаси (далолатнома) суднинг иш
юритувига келиб тушган.
Шунингдек, суд мажлисида тарафларнинг берган тушунтиришларидан
ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан судга тақдим қилинган
далолатномаларидан аниқланишича, тарафлар 2003 йилдан буён алоҳида
яшаётганлиги сабабли оилани тиклаш имкони бўлмаган.
Бундай ҳолатда, суд тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имконияти
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ёки
никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний ва суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан аниқланган эрхотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари, суднинг оилани сақлаб қолиш
имконияти борлиги ёки унинг узил-кесил барҳам топганлиги тўғрисидаги
хулосасига асос бўлган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилларни рад этиш
учун асос бўлган важлар, шунингдек суд қўлланган моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари кўрсатилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Шаймарданова Венера
Хамидовнанинг даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги
оилавий муносабатлар анча йиллар олдин тугаганлигини, оилани сақлаб
қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини,
тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли улар алоҳида яшаб
келишаётганлигини, оилани сақлаб қолиш ва тиклаш мақсадида суд
томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам тарафларнинг оилавий
муносабатлари тикланмаганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан
оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги
оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан
ажратишни, шунингдек, тарафларнинг оила барбод бўлишидаги айби
даражасини инобатга олган ҳолда никоҳдан ажратишни расмийлаштириш
чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баравари миқдорида белгилаб, уни тарафлардан тенг
миқдорида давлат фойдасига ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан, ҳал қилув
қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи
тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини
тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни
ундириб беради.
Шунингдек, суд мазкур фуқаролик иши бўйича давлат божи ва почта
харажатини ундириш масаласини муҳокама қилиб, судга мурожаат қилинган
вақтда даъвогар томонидан қонунда белгиланган миқдорда тўланган
давлат божи ва почта харажатини даъвогарнинг ўз зиммасида қолдиришни
лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари,
Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Шаймарданова Венера Хамидовнанинг жавобгар Биксалиев
Равшан Александровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Шаймарданова Венера Хамидовна билан Биксалиев Равшан
Александровичлар Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан
28.05.2002 йилдаги 37-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган
никоҳларидан ажратилсин.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда даъвогар
Шаймарданова Венера Хамидовнадан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда жавобгар
Биксалиев Равшан Александровичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи, судья:
Нусхаси аслига тўғри. Судья:
(имзо)
Р.Алимжанов