Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2304/3916 Дата решения 29.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди Судья Алимжанов Рустам Ирисдавлатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нурматов Акобир Ибодуллаевич Ответчик / Подсудимый Нурматова Маҳина Ниёз қизи
Source ID 6685126cb6bf6f28996e5f64 Claim ID 4861296 PDF Hash 5f3255dfb6d071e6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддаси збекистон Республикаси ФПК 138 law
Текст решения 9 350 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг “29” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья Р.Алимжанов, судья ёрдамчиси А.Расулованинг котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Нурматов Акобир Ибодуллаевичнинг жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 2-1106-2304/3916-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Нурматов Акобир Ибодуллаевич жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Нурматов Акобир Ибодуллаевич даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, даъво аризасида ва унга қўшимча равишда берган тушунтиришларида, жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизи билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, никоҳлари 15.08.2017 йилда Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 637-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинганлигини, турмушларидан 15.08.2018 йилда Нурматов Акром Акобирович ва 28.10.2020 йилда туғилган Ибодуллаев Файзбек Акобир ўғли исмли икки нафар фарзандлари туғилганлигини, жавобгар билан турмушларининг бошидан яхши бўлмаганлигини, кейинчалик муносабатлари ўзгариб, характерлари бирбирига тўғри келмасдан қолганлигини, шундай бўлсада фарзандларини ўйлаб, оиласини тиклашга ҳаракат қилганлигини, бироқ фойдаси бўлмаганлигини, жавобгар билан 2023 йил 15 июль кунидан буён бирга яшамаслигини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугаганлигини, жавобгар ўзига тегишли бўлган барча мол-мулкларни олиб кетганлигини, ўртада мол-мулк низоси йўқлигини, жавобгар билан ажрашишга қарор қилганлигини, ҳозирда бошқа аёл билан оила қуришлигини баён қилиб, жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизи билан 15.08.2017 йилда Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 637сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳларидан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизи даъво аризани тан олиб, даъвогар А.Нурматов билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, никоҳлари 15.08.2017 йилда Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 637-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинганлигини, турмушларидан 15.08.2018 йилда Нурматов Акром Акобирович ва 28.10.2020 йилда туғилган Ибодуллаев Файзбек Акобир ўғли исмли икки нафар фарзандлари туғилганлигини, ҳозирда фарзандлари ўзи билан бирга яшаб келишлигини, даъвогарга нисбатан ишончи йўқолганлигини, у билан ажрашишга рози эканлигини, ҳозирда бошқа оила қурмоқчилигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни ва ўзини никоҳга қадар бўлган қизлик “Тошназарова” фамилиясига қайтаришни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг берган тушунтиришларини тинглаб, даъво аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ёки никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний ва суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим. Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан аниқланган эрхотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари, суднинг оилани сақлаб қолиш имконияти борлиги ёки унинг узил-кесил барҳам топганлиги тўғрисидаги хулосасига асос бўлган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилларни рад этиш учун асос бўлган важлар, шунингдек суд қўлланган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Нурматов Акобир Ибодуллаевич жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизи билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган. Никоҳлари 15.08.2017 йилда Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлимида 637-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Турмушларидан 15.08.2018 йилда Нурматов Акром Акобирович ва 28.10.2020 йилда туғилган Ибодуллаев Файзбек Акобир ўғли исмли икки нафар фарзандлари бор. Эр ва хотин ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар боис, тарафлар 2023 йил 15 июлдан буён бирга яшамайдилар. Вояга етмаган икки нафар фарзандлари жавобгарнинг тарбияси ва қарамоғида қолган. Тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар Тошкент вилояти Бекобод тумани “Қора-қўйли” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида 25.09.2023 йил куни кўриб чиқилиб, улар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижа бермаганлиги ва оилани яраштириш имкони бўлмаганлиги ҳақида қарор қилиниб, тарафларга ажрим масаласида судга мурожаат қилиш тушунтирилган. Шундан сўнг, даъвогар Нурматов Акобир Ибодуллаевич ажрим масаласида судга даъво ариза билан мурожаат қилган ва суд оилани сақлаб қолиш ва тиклаш мақсадида ўзининг 16.11.2023 йилдаги ва 20.02.2024 йилдаги ажримлари билан тарафларга 3 (уч) ой муҳлат берилган ва тарафларнинг яшаш манзиллари бўйича МФЙ ва Хотин-қизлар қўмитаси раисларига тарафларнинг яраштириш чоратадбирларини кўриш учун хабарномалар юборилган. Эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар Тошкент вилояти Бекобод тумани “Қора-қўйли” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида 19.05.2024 йил куни кўриб чиқилган оилани сақлаб қолиш ва тиклаш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги хулосаси (далолатнома) суднинг иш юритувига келиб тушган. Бундай ҳолатда, суд тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имконияти мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Суд даъвогар Нурматов Акобир Ибодуллаевичнинг даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тугаганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги сабабли улар алоҳида яшаб келишаётганлигини, оилани сақлаб қолиш ва тиклаш мақсадида суд томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, тарафларнинг вояга етмаган икки нафар фарзандларини жавобгарнинг тарбиясида қолдиришни, шунингдек, тарафларнинг оила барбод бўлишидаги айби даражасини инобатга олган ҳолда никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида белгилаб, уни тарафлардан тенг миқдорида давлат фойдасига ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан, ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради. Шунингдек, суд мазкур фуқаролик иши бўйича давлат божи ва почта харажатини ундириш масаласини муҳокама қилиб, судга мурожаат қилинган вақтда даъвогар томонидан қонунда белгиланган миқдорда тўланган давлат божи ва почта харажатини даъвогарнинг ўз зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Нурматов Акобир Ибодуллаевичнинг жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирисин. Даъвогар Нурматов Акобир Ибодуллаевич билан Нурматова Маҳина Ниёзқизи Тошкент вилояти Бекобод тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 15.08.2017 йилдаги 637-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳларидан ажратилсин. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда даъвогар Нурматов Акобир Ибодуллаевичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Тарафларнинг 15.08.2018 йилда Нурматов Акром Акобирович ва 28.10.2020 йилда туғилган Ибодуллаев Файзбек Акобир ўғли исмли икки нафар фарзандлари жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизининг тарбиясида қолдирилсин. Жавобгар Нурматова Маҳина Ниёз-қизига никоҳга қадар бўлган “Тошназарова” фамилияси қайтарилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи, судья: Нусхаси аслига тўғри. Судья: (имзо) Р.Алимжанов