← Назад
Решение #1277837 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 985 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 1021 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
9 452 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил ххх
Беруний тумани
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья Ххх,
судья ёрдамчиси Хххнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида,
даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан моддий ва маънавий зарарни
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган ххх-сонли фуқаролик
ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ххх жавобгар Хххга нисбатан моддий ва маънавий зарарни
ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Ххх даъво аризасини қувватлаб, ўз
тушунтиришида, ўзига тегишли хонадоннинг ёнидан ўтган ирригация бўлимига
қарашли Ххх “Қошқўра” МФЙдан ўтган “Боғ-ёп” каналида сув тошқини бўлиб
ўзининг турар-жойига жиддий моддий зарар етганлигини, сув тошиши
оқибатида турар-жой авария ҳолатига келиб деворлари ёрилиб яроқсиз ҳолатга
келиб қолганлигини, бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органлари тегишли
ҳужжатларни тузиб расмийлаштирганлигини, 2023 йил 21 июль кунги баҳолаш
ҳисоботининг хулосасига кўра сув тошқини оқибатида турар жойига етказилган
зарар 34231000 сўмни ташкил қилганлигини, жавобгар сув тошқини оқибатида
фуқарога етказилган зарар ихтиёрий тўлаш таклиф қилинганлигини, аммо
жавобгар ихтиёрий зарарни қоплашдан бош тортганлигини, мазкур ҳодиса рўй
берганлиги муносабати билан ўзининг турар-жойининг ҳолатини кўриб касал
бўлганлигини, асаблари ўйнаб қон босими кўтариладиган бўлганлигини,
оиласининг тинчлиги бузилганлигини, меҳнатларига куйганлигини, чунки
уйини қуришга анча маблағ сарфланганлигини, қанчадан қанча меҳнати
кетганлигини, маънавий томонидан 6000000 сўм зарар кўрганлигини, яшаш
хонадонига сув тошқини туфайли етказилган 34231000 сўм зарар ҳамда
6000000 сўм миқдорида маънавий зарар, адвокат хизмати учун тўланган
2000000 сўм ҳамда баҳолаш ҳисоботи бўйича тўланган 490000 сўм ва суд
харажатларини жавобгардан ундириб беришини ва даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Ххх бошлиғи Ххх даъво аризани тан олмасдан,
ушбу канал ҳозирги вақтда Жаҳон банкнинг балансида эканлигини, банк билан
беш йилга шартнома тузилганлигини, шартнома тузилмасдан аввал
ирригациянинг балансида бўлганлигини, банкдан қабул қилиб олинганидан
кейин даъво аризасига жавоб беришини билдириб, даъвогарнинг даъво
аризасини рад этишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришини, даъво ариза бўйича тўпланган
ҳужжатларни иш бўйича судда аниқланган ҳолатлар билан солиштириб ва баҳо
бериб, қўйидаги хулосага келади.
Иш бўйича аниқланган ҳолатларга қараганда, 2023 йил 11 март куни
тахминан соат 6:00ларда Ххх “Сарабий” ОФЙ “Қошқўра” МФЙдан ўтувчи
Хххга қарашли “Буз-ёп” каналида сув тошқини рўй берган. Натижада Ххх
“Қошқўра” МФЙ Нонвойлар аҳоли манзилида яшовчи даъвогар Хххнинг тураржойига сув тошқини оқибатида моддий зарар етказилган.
Бу ҳақида 2023 йил 11 март куни Ххх “Сарабий” ОФЙ раиси И.Каландаров
томонидан далолатнома тузилган.
Ххх “Қошқўра” МФЙ раиси М.Раззаков томонидан Ххх “Қошқўра”
МФйдан
ўтувчи
“Буз-ёп”
каналида
2023 йил 11 март куни эрталаб соат 6:00ларда ҳақиқатдан ҳам сув тошқини рўй
берганлиги ҳақида маълумотнома берилган.
Ххх ҳокимнинг 2019 йил 15 мартдаги қарори билан “Сарабий” ОФЙ
“Қошқўра” МФЙ ҳудудий харитасининг 369қ-контурида жойлашган фуқаро
Каландаров Фархад Хасанбаевичнинг ўз оиласи кучи билан 2023 йилда қуриб
битказилган, қурилиш ости майдони 241,80 кв. м бўлган турар-жойига нисбатан
мулк ҳуқуқи эътироф этилган ва фойдаланиб келаётган 0,006 га ер участкасига
нисбатан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан
берилган. Турар жой Хххнинг номига 23.12.2019 йили давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини
талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра,
ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки молмулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу
жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда
қопланиши лозим.
Суд-қурилиш техник экспертизасининг 2024 йил 5 апрелдаги
29/24(203)16.1-Z/414-сонли хулосасида фуқаро Хххга тегишли Ххх “Қошқўра”
МФЙ, Истиқлол а/п 2-сонли турар жойда жойлашган бир хонанинг
деворларини таъмирлаш ишлари учун тузилган смета ҳужжати билан кўздан
ўтказиш натижаларини солиштирганида 4162003 сўм миқдорида қисман асосли
эканлиги кўрсатилган.
Лекин, жавобгар Ххх томонидан даъвогар Хххга моддий зарар тўлаб
берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига кўра
маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи
томонидан қопланади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъий назар, зарар орномус,
қадр-қиммат
ва
ишчанлик
обрў-эътиборини
ҳақоратловчи
маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил
28 апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” ги 7-сонли қарорининг 2-бандига кўра, маънавий
зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати
(ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва
жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа)
азоблар тушунилади. Ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти
бўлиб фуқарога туғилган вақтидан буён ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган
номоддий манфаатлари, (ҳаёти, соғлиғи, шахснинг қадр-қиммати, ишчанлик
обрў-эътибори, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири),
шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқи, муаллифлик
ҳуқуқи ва бошқа номулкий ҳуқуқларнинг интеллектуал фаолият натижаларини
қонунларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй-жой
дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва бошқалар)ни бузилиши бўлиши мумкин.
Маънавий зарар, жумладан яқин қариндошини йўқотиш (ўлими) сабабли
маънавий қайғуриш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини давом эттира олмаслик,
ишини йўқотиш, оилавий, тиббий сирларни ошкор қилиш, фуқароларнинг
шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри
келмайдиган маълумотларни тарқатиш, ҳар қандай бошқа ҳуқуқларини
вақтинча чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш, етказилган зарар ёки соғлиққа
бошқача зиён етказиш туфайли, жисмоний оғриқ, соғлиққа бошқача етказилган
ёхуд етказилган маънавий азоблар натижасида бошидан ўтказилган бошқа
касалликларда намоён бўлиши мумкин.
Бундай ҳолатда суд, 2023 йил 11 март куни “Буз-ёп” каналида сув тошқини
рўй бериши оқибатида даъвогар Хххнинг турар-жойига моддий зарар
етказилганлигини, жавобгар томонидан моддий зарар ихтиёрий равишда тўлаб
берилмаганлигини, суд-қурилиш техник экспертизасининг хулосасини
эътиборга олиб даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар Хххдан
даъвогар
Хххнинг
фойдасига
4162003 сўм моддий зарар ундиришни, шунингдек даъвогар Ххх даъво
талабида жавобгардан маънавий зарар ундиришни сўраганлигини, лекин
даъвогарга нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳаракати ишлатилмаганлигини инобатга
олиб, даъвогарнинг маънавий зарар ундириш ҳақидаги талаби асоссиз деб
ҳисоблаб, даъвонинг ушбу қисмини рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар Ххх даъво ариза тайёрлаш ва судда қатнашиш учун
адвокат Б.Қ.Раззаковнинг ҳисоб рақамига адвокатлик хизмати учун 2000000
сўм тўлаб берган. Суд оқилоналик талабидан келиб чиқиб 2000000 сўм адвокат
ёрдами учун тўланган харажатини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПК 138-моддасининг биринчи бўлимига кўра,
ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга
иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд
харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма
харажатларни ундириб беради.
Суд, жавобгар Хххда даъвогар Хххнинг фойдасига даъво ариза тақдим
этишда тўланган 2029240 сўм давлат божининг даъво аризанинг пропорционал
қаноатлантирилган қисмига 340000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта
харажатини қайтариб ундиришни лозим топади.
Суд, жавобгар Хххда даъвогар Хххнинг фойдасига 5984000 сўм экспертиза
харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўлланиб суд,
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан моддий ва маънавий зарарни
ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Хххдан даъвогар Хххнинг фойдасига 4162003 сўм моддий зарар,
2000000 сўм адвокат ёрдами учун тўланган харажат, 5984000 сўм экспертиза
харажати ва 373000 сўм суд харажати ундирилсин.
Даъво аризанинг маънавий зарар ундириш қисми қаноатлантириш рад
этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) шу суд орқали ххх суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатига берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ххх