← Назад
Решение #1277839 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 647 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ХХХХ йил Х май куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ
туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья ХХХХХнинг раислигида
судья ёрдамчиси ХХХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида,
даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ХХХХ-сонли фуқаролик ишини
кўриб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан
ХХХХ йил 14 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини,
биргаликдаги турмушларидан биргаликдаги турмушларидан фарзанди
йўқлигини, жавобгар билан 2 ойгина яшагани, бир неча бор оиласини
тиклашган ҳаракат қилиб, натижа бўлмаганини, ФҲДЁга мурожаат
қилганида жавобгар келмагани учун аризаси рад қилингани, шунинг учун
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, суддан жавобгар билан
ўрталаридаги қонуний никоҳларидан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХ даъво аризасида кўрсатиб
ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан 2020 йилдан буён
бирга яшамаслигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний
никоҳларини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХХ даъвогарнинг даъво
аризасига эътирози йўқлигини, ўрталарида фарзанди йўқлигини, бирга
яшамаслигини, шу сабабли даъвогар билан оиласини тиклашни имкони
йўқлигини баён қилиб, суддан даъвогар билан ўрталаридаги қонуний
никоҳларини бекор қилишни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган
ҳолда қуйидаги хулосага келди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ХХХХ йил Х августда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти,
Бўка тумани ФҲДЁ бўлимида ХХХХХ-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган.
Тарафларнинг ўзаро турмушларидан фарзанди йўқ, ўзаро мулкий
низолари йўқ.
Мазкур суднинг 2023 йил 14 ноябрдаги ажрими билан тарафларга
ярашишлар учун 6 ой муҳлат берилган. Бироқ, суд томонидан берилган ушбу
муҳлатлар ижобий самара бермади.
Тарафлар 2020 йилдан буён бирга яшамайди ва оилавий муносабатлари
шу йилдан тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр-хотин ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани
сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандида тушунтирилишича, эр-хотиннинг бундан буён биргаликда
яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг
тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш
ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли.
Суд даъвогар ХХХХнинг даъво талабини муҳокама қилиб, мазкур
ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар 2020 йилдан бошлаб
бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хаттиҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод
бўлганлиги, тарафларнинг ўзаро турмушидан фарзанди йўқлигини, бундай
ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод
бўлганлигини, уларни яраштиришни имкони йўқлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХ ўрталарида 2020 йил 14 августда
куни Тошкент вилояти Бўка тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш бўлими томонидан ХХХХХ-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
этилган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар ХХХХХ никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат
даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар ХХХХХдан никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат
даромадига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар ХХХХХ никоҳга қадар бўлган қизлик “ХХХХ” фамилиясига
қайтарилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест)
беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
/имзо/
ХХХХХ
Нусхаси аслига тўғри, Судья