Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2305/7776 Дата решения 29.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Хусаинова Раъно Абдихоликовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рахимов Бахтиёр Эргашович Ответчик / Подсудимый Рахимова Дилафрўз Шоиқуловна
Source ID 6680275eb6bf6f28996e5dac Claim ID 4833944 PDF Hash 4ba9e64032cf0121... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
Текст решения 5 601 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ХХХХ йил ХХ май куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья ХХХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХнинг котиблигида, тарафлар ва адвокатлар ХХХХХ, ХХХХХ иштирокида, даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ХХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан ХХХХ йил 20 июлда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан ХХХХ йил ХХ ноябрда туғилган ХХХХХ, ХХХХ Хноябрда туғилган ХХХХХ исмли исмли фарзанди борлиги, жавобгар ўзини ҳурмат қилмаслиги, уйдан сўроқсиз чиқиб кетиши, бир-бирини тушунмаслиги, ҳулқ-атвори сабабли ўртасида жанжаллар бўлишини, 2022 йил 15 апрелдан буён бирга яшамаслигини, бошқа оила қурмоқчи эканлигини, фарзандлари жавобгар қарамоғидалигини билдириб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХ даъво аризасида кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини билдирди, ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар ХХХХХ даъво аризага эътирози борлигини, оиласини тиклашини, фарзандларини етим қилмаслигини билдириб, даъво талабини рад қилишни сўради. ФИБ Ўртачирчиқ туманларо судининг ХХХХ ХХдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилган. Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХХ фарзандини етим қилмаслиги, оиласи ҳозир турмуш ўртоғи бошқа аелга илакишиб қолгани, лекин бир кун қайтиб келишига ишонишини, сабр қилиб оиласини сақлб қолишга ҳаракат қилишини, никоҳдан ажрашмаслигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд иш бўйича тарафлар ва уларнинг адвокатлари тушунтиришларини, гувоҳ кўрсатмаларини фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2002 йил 20 июлда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти, Бўка тумани ФҲДЁ бўлимида ХХХ-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан 2007 йил 30 ноябрда туғилган ХХХХХ, 2014 йил 28 ноябрда туғилган ХХХХХ исмли фарзандлари бор. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1-қисмига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра, эрхотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмаганлигини, никоҳнинг давомийлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да, уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, эр-хотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга олиб, тарафларнинг 2007 йил 30 ноябрда туғилган ХХХХХ, 2014 йил 28 ноябрда туғилган ХХХХХ исмли исмли вояга етмаган фарзандлари борлигини, фарзандларнинг келажакдаги манфаатларини кўзлаб ҳамда оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест) беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик қилувчи: Нусхаси аслига тўғри, Судья имзо ХХХХХ