← Назад
Решение #1277841 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 138 | — | law |
Текст решения
9 698 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг “29” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик этувчи судья Р.Алимжанов,
судья ёрдамчиси Д.Абдурасуловнинг котиблигида, тарафларнинг
иштирокида, даъвогар Мусаева Дилбар Тахировнанинг жавобгар Мусаев Азиз
Фазиловичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган 2-1106-2302/3790-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Мусаева Дилбар Тахировна жавобгар Мусаев Азиз Фазиловичга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Суд мажлисида даъвогар Мусаева Дилбар Тахировна даъво аризасини
тўлиқ қувватлаб, даъво аризасида ва унга қўшимча равишда берган
тушунтиришларида, жавобгар Мусаев Азиз Фазилович билан қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, никоҳлари 05.10.2004 йилда Тошкент
вилояти Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида 452-сон билан далолатнома ёзуви
қайд қилинганлигини, турмушларидан 09.07.2006 йилда туғилган Фозилова
Марзияхон Азиз қизи, Фозилова Хадичабону Азиз қизи, Фозилов
Муҳаммадамин Азиз ўғли исмли уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар
билан турмушларининг бошидан яхши яшаганлигини, кейинчалик
муносабатлари ўзгариб, характерлари бир-бирига тўғри келмасдан
қолганлигини, шундай бўлсада фарзандларини ўйлаб, оиласини тиклашга
ҳаракат қилганлигини, бироқ фойдаси бўлмаганлигини, жавобгар билан 2020
йилдан буён бирга яшамаслигини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик
муносабатлари тугаганлигини, ўртада мол-мулк низоси йўқлигини, жавобгар
билан ажрашишга қарор қилганлигини, ҳозирда бошқа аёл билан шаръий
никоҳ асосида оила қуриб, у билан яшаб келаётганлигини баён қилиб,
жавобгар Мусаев Азиз Фазилович билан 05.10.2004 йилда Тошкент вилояти
Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида 452-сонли далолатнома ёзуви билан қайд
қилинган никоҳларидан ажратишни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Мусаев Азиз Фазилович даъво
аризани тан олиб, даъвогар Д.Мусаева билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, никоҳлари 05.10.2004 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар
ФҲДЁ бўлимида 452-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинганлигини,
турмушларидан 09.07.2006 йилда туғилган Фозилова Марзияхон Азиз қизи,
Фозилова Хадичабону Азиз қизи, Фозилов Муҳаммадамин Азиз ўғли исмли
уч нафар фарзандлари туғилганлигини, ҳозирда фарзандлари даъвогар билан
бирга яшашлигини, даъвогарга билан ажрашишга рози эканлигини, ҳозирда
бошқа аёл билан шаръий никоҳ асосида оила қуриб, у билан яшаб
келаётганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд иш бўйича тарафларнинг берган тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар
ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг
16-бандига кўра, Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ёки
никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний ва суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан аниқланган эрхотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари, суднинг оилани сақлаб қолиш
имконияти борлиги ёки унинг узил-кесил барҳам топганлиги тўғрисидаги
хулосасига асос бўлган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилларни рад этиш
учун асос бўлган важлар, шунингдек суд қўлланган моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормалари кўрсатилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Мусаева Дилбар Тахировна
жавобгар Мусаев Азиз Фазилович билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурган. Никоҳлари 05.10.2004 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФҲДЁ
бўлимида 452-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Турмушларидан
09.07.2006 йилда туғилган Фозилова Марзияхон Азиз қизи, Фозилова
Хадичабону Азиз қизи, Фозилов Муҳаммадамин Азиз ўғли исмли уч нафар
фарзандлари бор. Эр ва хотин ўртасида келиб чиққан ўзаро
келишмовчиликлар боис, тарафлар 2020 йилдан буён бирга яшамайдилар.
Вояга етмаган уч нафар фарзандлари даъвогарнинг тарбияси ва қарамоғида
қолган.
Тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар Тошкент вилояти
Бекобод шаҳар “Боғишамол” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссиясида 03.10.2023 йил куни кўриб чиқилиб, улар билан олиб борилган
тушунтириш ишлари натижа бермаганлиги ва оилани яраштириш имкони
бўлмаганлиги ҳақида қарор қилиниб, тарафларга ажрим масаласида судга
мурожаат қилиш тушунтирилган.
Шундан сўнг, даъвогар Мусаева Дилбар Тахировна ажрим масаласида
судга даъво ариза билан мурожаат қилган ва суд оилани сақлаб қолиш ва
тиклаш мақсадида ўзининг 01.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларга
6 (олти) ой муҳлат берилган ва тарафларнинг яшаш манзиллари бўйича МФЙ
ва Хотин-қизлар қўмитаси раисларига тарафларнинг яраштириш чоратадбирларини кўриш учун хабарномалар юборилган.
Эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар Тошкент вилояти Бекобод шаҳар
“Боғишамол” МФЙ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида
03.05.2024 йил куни кўриб чиқилган оилани сақлаб қолиш ва тиклаш имкони
бўлмаганлиги ҳақидаги хулосаси (далолатнома) суднинг иш юритувига келиб
тушган.
Шунингдек, суд мажлисида тарафларнинг берган тушунтиришларидан
ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан судга тақдим қилинган
хулосадан аниқланишича, жавобгар Мусаев Азиз Фазилович билан
Абдуллаева Гулхаёт Хусановна шаръий никоҳ асосида оила қуриб, бирга яшаб
келади.
Бундай ҳолатда, суд тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имконияти
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар Мусаева Дилбар Тахировнанинг даъво талабини муҳокама
қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар анча йиллар олдин
тугаганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз
самарасини бермаганлигини, тарафларнинг оиласи барбод бўлганлиги
сабабли улар алоҳида яшаб келишаётганлигини, оилани сақлаб қолиш ва
тиклаш мақсадида суд томонидан берилган ярашиш муддати давомида ҳам
тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаганлигини, маҳалла
фуқаролар йиғини томонидан оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундай
ҳолатда тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган
деб ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, тарафларнинг вояга
етмаган уч нафар фарзандларини даъвогарнинг тарбиясида қолдиришни,
шунингдек, тарафларнинг оила барбод бўлишидаги айби даражасини инобатга
олган ҳолда никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида ундирилиши
лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 баравари миқдорида белгилаб, уни тарафлардан тенг миқдорида давлат
фойдасига ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138-моддасига асосан, ҳал қилув
қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи
тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини
тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни
ундириб беради.
Шунингдек, суд мазкур фуқаролик иши бўйича давлат божи ва суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво ариза рад, қарши
даъво ариза қаноатлантирилиши муносабати билан судга мурожаат қилинган
вақтда тўланган давлат божи ва почта харажатларини тарафларнинг ўз
зиммасида қолдиришни ҳамда даъво ариза бериш вақтида кечиктирилган
330.000 сўм давлат божини жавобгар Мусаев Азиз Фазиловичдан давлат
фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари,
Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Мусаева Дилбар Тахировнанинг жавобгар Мусаев Азиз
Фазиловичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирисин.
Даъвогар Мусаева Дилбар Тахировна билан Мусаев Азиз Фазиловичлар
Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 05.10.2004
йилдаги 452-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳларидан
ажратилсин.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда даъвогар
Мусаева Дилбар Тахировнадан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганда жавобгар
Мусаев Азиз Фазиловичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг
1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Тарафларнинг 09.07.2006 йилда туғилган Фозилова Марзияхон Азиз қизи,
Фозилова Хадичабону Азиз қизи, Фозилов Муҳаммадамин Азиз ўғли исмли
уч нафар фарзандлари даъвогар Мусаева Дилбар Тахировнанинг тарбиясида
қолдирилсин.
Жавобгар Мусаев Азиз Фазиловичдан давлат фойдасига 330.000 сўм
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи, судья:
(имзо)
Р.Алимжанов
Нусхаси аслига тўғри._______
Ҳал қилув қарори 01.07.2024 йилда қонуний кучга кирган. Судья: _____